Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Белгия пойтахти Брюсселда учрашув ўтказишди. Европада кундан кунга ортиб бораётган террор ҳужумлари ва хавфсизлик масалалари вазирлар учрашувида асосий мавзу қилиб олинди.
Европа иттифоқининг хавфсизлик масалалари ва ташқи масалалар бўйича олий даражали вакили Федерика Могерини учрашувдан аввал журналистларнинг йиғилишдан кўзланган мақсадлари ҳақидаги саволларига жавоб берди. У мазкур учрашувга изоҳ берар экан, ўзларининг Исломга қарши эмаслигига атрофдагиларни ишонтиришга ҳаракат қилди.
“Бу мавзу Европа ва Ислом муаммоси эмас. Террор ва террор ҳужумлари бутун дунёда жуда кўп мусулмонларни нишонга олмоқда. Шу боис бирлашишимиз ва доимо мулоқотда бўлишимиз лозим. Айни пайтда амалга ошираётган ва айтаётган ҳар бир нарсанинг масъулиятини ўз зиммамизга олишимиз лозим. Менимча, ҳурмат эҳтиром Европа иттифоқининг асосий қийматларидан биридир”, деди Федерика Могерини.
Европа иттифоқининг хавфсизлик масалалари ва ташқи масалалар бўйича олий даражали вакили мусулмонлар ҳам террор қурбонига айланаётганига эътиборни жалб қилар экан, бу жараён қандай амалга ошаётганига изоҳ бермади.
Туркистон:
Ҳизб ут Таҳрир халқаро қонунларни рад қилиш ҳақидаги фикрларини табанний қилиб, шундай дейди: халқаро қонунлар, муаян кучли давлатлар томонидан ижро этилади. Яъни бирор давлат бу қонунларни бузса, катта давлатлар ёки етакчи давлат у давлатни жазолайди. Лекин бу қонунлар катта давлатлар ёки етакчи давлатнинг ўзи томонидан бузилса, ким уни жазолай олади? Халқаро давлат бўлмаганидек, халқаро қонун ҳам бўлиши мумкин эмас.
Воқеъда ҳам Тарихда ҳам халқаро қонунларни, кучли давлатлар заифларини устида зулм қилиш қуроли бўлиб келаётганига гувоҳмиз. 11 сентябр воқеъаси, АҚШ Афғонистон билан Ироқни босиб олишида қайси халқаро суднинг ҳукмини ижро этди. Россия Қримни босиб олишидачи. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари. Ҳозирда Франция олиб бораётган Мусулмонлар устига янги юришлар. Шуларнинг бирортаси, халқаро қонунларга мувофиқ амалга оширилган эмас. Лекин ким, қайси халқаро ташкилот ёки суд буни текшира олади. Халқаро ташкилот ва судлар, фақат кучли давлатларнинг концелярияси сингари иш олиб боришади. Улар ўша давлатларнинг ўз манфаатларидан келиб чиқиб тузган реъжаларини амалда ижро этиб олишларига қулайликлар яратиб бериш учунгина мавжуд бўлиб туришади.
Демак, исломий етакчи лидерлар, халқаро ташкилотлар ёки судлардан ёрдам сўраб, ҳар хил ташкилотларга аъзо бўлиш билан, бирор бир муаммони ечамиз деб умид пайдо қилишлари, фақат ўз креслоларида узоқроқ ўтиришлари учун ўз фуқороларини вақтинча чалғитишдан ўзга нарса эмас. Буни биз Туркия ҳукуматининг қарийб йигирма йилдан зиёд, ЕИга аъзо бўлсак ҳаммаси яхши бўлади деб алдаб келганида кўра оламиз.
БМТ, СНГ, ШОС, ОДКБ, ЕИ ва ҳоказо шу сингари ташкилотларнинг бирортаси умумий манфаатларни кўзлай олмайди. Чунки буларнинг ҳар бири, муаян катта давлат томонидан тузилган бўлиб, қонун ва дастурлари ҳам ўша давлатлар томонидан ишлаб чиқилади. Ташкилот эса, бу резолюциялардан четга чиқа олмайди, уларни ижро этилишини ҳам таъминлай олмайди. Бунга ОПЕК ташкилотини АҚШ Россияни парчалаш операциясида фойдаланаётгани ва илгари СССРни парчалашда ҳам ундан фойдалангани мисол бўла олади. Дунёда халқаро қонунлар мавжуд экан, бу каби нопок ташкилотлар уюштирилаверади, нопок сиёсатчиларимиз ҳам бу ташкилотлардан худди куфр давлатлари каби, ўз манфаатлари йўлида бирга фойдаланиб келаверишади.