Ўтган июн ойида 115 долларга чиққан нефт баҳоси шу кунларда ҳаддан ташқари пастлаб кетти. Бир баррел нефт бугунги кунда 65 долларга тушди. Бу охирги беш йил ичида нефтга берилган энг паст баҳодир. Шу кетишда бўлса, нефт баҳоси 35 долларга пастлаши тахмин қилинмоқда.
Нефт баҳосининг пасайиш сабаблари барчанинг диққат эътиборини тортар экан, бунинг ортида турган давлатлар борасида баъзи ишоралар ўртага чиқди. Шу соҳа бўйича мутахассисларнинг билдиришича, нефт нархининг пасайиши ортида икки давлат турипти. Булардан бири кўрфаз давлатлари ичида нефтга бой Саудия Арабистони бўлса, иккинчиси дунё лидерлигини даъво қилаётган Америкадир.
Мутахассисларга кўра, дунёда лидерликни даъво қилаётган Америка давлати бир ўқ билан икки қушни уриш қабилида иш тутмоқда. Украина борасида АҚШ билан ҳам, Европа билан ҳам зиддиятга тушиб қолган Россияни жон томирларини кесиб ташлашни истаган Америка нефт нархини пасайтириш билан икки тарафлама манфаатни қўлга киритиш ниятида.
Даромадининг катта қисмини энергия манбалари ортидан қўлга киритадиган Россиянинг иқтисодига жиддий зарба беришни истаган Америка ўз мақсадига етиш билан бирга ўзининг боши берк кўчага кириб қолган иқтисодини арзон нефтлар билан бироз тиклаб олиш пайига тушган. Чунки АҚШ иқтисодиёти бундан катта манфаатни қўлга киритмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, нефт нархининг пасайиши АҚШ иқтисодиёти учун жуда қўл келмоқда. АҚШ бир кунда 11 миллион баррел нефтни қайта ишайди. Айни пайтда 18 миллион баррел нефт маҳсулотини истеъмол қилади. Яъни бу бир кунда 7 миллион баррел нефт сотиб олади, деганидир. Демак, нефт баҳосининг пасайиши инқироздан қутилиш йўлини қидираётган АҚШ иқтисоди учун катта ёрдам вазифасини ўтайди.