Эй Муоз, ишлар бундай олиб борилмайди!

619
0

Эй Муоз, ишлар бундай олиб борилмайди!

Азизликдан кейин сен хорликка ҳаракат қиляпсанми?!

Бир неча ахборот сайтлари, жумладан «Осиё» ахборот агентлиги шайх Муоз Хатибнинг ўзига ўхшаган оппозиция вакиллари билан Москвага борган чоғида айтган гапларини келтирди. У икки кун давомида Россия ташқи ишлар вазири Лавров ва унинг ўринбосари Богданов билан сўзлашувлар олиб борган. Хатиб бундай деди: «Россия масъуллари Сурия оппозициясининг баъзи вакиллари иштирокида яна бир конференция ўтказиш ҳақида бош қотиришаётганини, асосий чизиқлар бўйича ўзаро келишув бўлиши уларни қизиқтираётганини маълум қилишди, биз эса улардан музокара орқали сиёсий ечимга эришиш йўлларини очиш учун америкаликлар билан бир-бирини тушуниш асосида ҳаракат қилишларини ва бирон номга ўзаро келишиб олишларини – хоҳлашса уни Женева-3 деб аташсин – талаб қилдик, вазир Лавров бу ишни Америка ташқи ишлар вазири Керри билан муҳокама қилишни ваъда қилди, у Керри билан Хитойда бир неча соат учрашадиган бўлди, уларнинг конференция хусусида нимага келишиб олишгани ҳақида бизга расмий турда ҳали хабар келгани йўқ».

Эй, Америкадан тортиб Россиягача бўлган Умматнинг душманлари дастурхонида ўтирган «буюк» сиёсатчилар!

Ишлар шундай олиб бориладими? Аллоҳнинг изни билан муборак Шом қўзғолони бошланганига қарийб тўрт йил бўлди. Бу йиллар давомида бутун дунё системаси Башар томонида турди. Мана шу тўрт йилдан кейин Американинг Шом қўзғолонидан ва унинг исломий мақсадларидан қўрқиб жиноятчи Башарни ва унинг режимини ҳокимиятда ушлаб тургани ва унинг қулашини рад этаётгани бутун дунё системасига сир бўлиб қолдими? Россия фақат Американинг кўрсатмаси билангина қарор чиқара олади. Роллар Россия, Хитой, Эрон ва Туркия ўртасида тақсимланган. Бу давлатларнинг барчаси Обама қўлидаги қуроллар бўлиб, у бугун шу қуролларни ишга солишда таваккалига иш тутмоқда. Бироқ унинг довдирашига сабаб миллий коалициянинг Американинг сиёсий истакларида унга ва унинг заковатига қарши уддабуронлик билан иш тутгани учун эмас, балки Шом қўзғолони Обамани ожиз қолдирди ва унинг барча шайтоний режаларини барбод қилди. Дунё системасига бу ишлар сир бўлиб қолдими?!

Деярли ҳар куни Шом заминидан шаҳидларнинг жони Яратувчиси Борий Таоло ҳузурига мамнуният билан кўтарилмоқда. Айни шу пайтда Муоз Хатиб ва унинг «оркестри» қўзғолонга мотам куйини чалиш учун, мусулмонларни қирғин қилаётган ва режимни барча қирғин ва вайрон қилиш қуроллари билан таъминлаётган жиноятчилар қўлига қўзғолонга бегона қўлини чўзиш учун келмоқда. Бу кимсалар шу билангина кифояланишмаяпти, балки жиноятчига ташаккур ҳам билдиришмоқда, унинг қилмишларини оқлаб, ундан энг катта жиноятчи Американи Женева-3 ғоясига «қаноатлантиришни» илтимос қилиб унга ялинишмоқда!

Аллоҳу Акбар! Эй Муоз, бу қандай туғён ва зўравонлик ўзи? Сизларга Женева-2нинг Башар режимини мустаҳкамлаш ва унга халқаро қонунийлик тусини беришдан иборат натижалари етарли бўлмадими, ахир? Биз ўша вақтда бу натижаларидан сизларни огоҳлантирган эдик. Жаъфарийнинг сизларни ҳақорат қилишидан ва сочи оқариб мункиллаб қолган кимсанинг сўкишидан тўймадингизми ахир? Шундай бўла туриб сизлар Женева-3дан нимани кутяпсизлар ахир? Режимни янада кўпроқ мустаҳкамлашни ва қўзғолонни янада кўпроқ қамал қилишними? Сиз билан жиноятчи Башар ўртасида тузиладиган бир хорловчи арзимас келишувними? Бундай келишув сабабли жиноятчи режим давлатнинг хавфсизлик бўғинларини яна ўз чангалида ушлаб тураверади, ўшанда Америка рози бўлади ва бу билан яҳудийлар давлати ҳимояси яна таъминланади. Женева-3дан шуларни кутяпсизларми?

Биз Муоз Американинг режимни хавфсизлик муассасалари билан қўшиб сақлаб қолиш ниятида экани ҳақида қайта-қайта берилган Америка баёнотларидан бехабар деб ўйламаймиз. Бу режимни Америка ўлиб кетган Ҳофиз Асад давридан бошлаб тиклаб уни кўз қорачиғидек асраб келганини ҳам Муоз яхши билади. Америка бундан олдин Миср ва Покистонда бўлганидек бу жулдур режимга юзаки «ямоқ»лар солинишига монелик қилмай, ўзининг манфаатларига куни битган ва рейтинги тушиб кетган Башардан ҳам кўра яхшироқ хизмат қиладиган яна бир янги башарани ҳокимиятга олиб келишини ҳам Муоз яхши билади. Зеро, Башарнинг куни битганини Обама ва бошқа америкалик сиёсатчилар тан олган.

Муознинг позициясидаги ғалатилик шуки, у бу мустамлакачи давлатларнинг ўз манфаатларидан бошқасини билмаслигини тан ола туриб яна бу давлатларни халоскор деб хом хаёл қилмоқда! Шунинг учун у яхшилаб фикрлаб кўрганида эди тикандан узум ҳосили олиб бўлмаслигини албатта тушунган бўларди, қўйларни бўрига ишониб топширадиган кимса ақлига нуқсон етган кимса эканини ёки очиқ хоин эканини у албатта тушунган бўларди… Муоз ва унга ўхшаганлар салибчи Ғарб давлатларининг асл манфаати Исломий Умматни қулга айлантириб уни мустамлакачилик ва қуллик кишанлари билан кишанлаб ташлашдан иборат эканини билмайдими? Ёки у ўзининг бизнинг қонларимиз ва бурдаланган жасадларимиз билан «чўқинтирилган» Америка «сиёсий ечими» сароби ортидан елиб-югураётганини Уммат билмайди, деб ўйлаяптими?

Муоз Хатиб ва унга ўхшаганлар қилаётган ишлар қўзғолон учун муқаррар ёмонликдир ва мисли кўрилмаган жиноятдир. Шунинг учун биз Умматни ва холис кишиларни Муоздан ва унга ўхшаган кимсалардан огоҳлантирамиз, муборак Шомимиздаги аҳлимизга ва дўстларимизга насиҳат қилиб уларни Аллоҳ арқонига маҳкам ёпишишга ва нусрат сабабларини ёлғиз Аллоҳдангина олишга чақирамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here