Либерал партия раҳбари Жириновский шубҳаланишидан қатъий назар рошид Халифалик тикланиши муқаррар

481
0

Либерал партия раҳбари Жириновский шубҳаланишидан қатъий назар рошид Халифалик тикланиши муқаррар

Владимир Жириновский мусулмонлар ўртасида бирлик йўқлигига таяниб Халифалик давлатини тиклаш фикрати тезда муваффақиятсизликка учрайди деб айтди. У яна «Бугун Ўрта Шарқда океандан океангача чўзилган буюк мусулмон давлатини тиклашни исташмоқда, улар ўзларининг ўртасида ўзаро ягона тил мавжуд эмаслигини тушунмаяптилар», деб сўзини изоҳлади.

Жириновский яна бундай деди: Араблар бирлашиши мумкин, бироқ турклар ва форслар уларнинг ўртасида тилда қарама-қаршилик борлиги, тарихий жиҳатдан бир-биридан фарқ қилгани учун арабларни қўллаб-қувватламайдилар, шунинг учун бу ерда битта давлатнинг бўлиши мумкин эмас, чунки минтақа битта эмас ва уларнинг тарихи ҳам бир эмас,  уларни ягона давлатга айлантирадиган нарса ҳам уларда мавжуд эмас.

Биз шу ўринда айтамизки, Жириновскийнинг «Ўрта Шарқда Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилаётганлар бор», деб айтган сўзи тўғри. Аммо унинг қолган баёнотлари, тўғрироғи Исломий Давлат ташкилоти борлигига асосланиб чиқарган хулосалари асоссиздир.

Тил халқларни бирлаштиришнинг энг тўғри воситаси деб фараз қилиш хатодир. Балки халқларни бирлаштиришнинг тўғри асоси ақидадир. Чунки ақида биринчи ўринда исломий юртларни Ислом асосида бирлаштиради.

Исломий Умматнинг узун тарихи бунга энг яхши далилдир. Милодий еттинчи асрнинг бошида турли тилларда сўзлашувчи, урф-одати, анъаналари ва қонунлари ҳар хил халқларнинг олдин учрамаган ягона бирлигига дунё гувоҳ бўлди. Бу бирлик Исломий Уммат бўлиб у ҳанузгача кучли, бир-бирига биродар бўлиб қолмоқда ва ҳанузгача Исломга эргашмоқда.

Аммо мусулмонларнинг бир-биридан ажралиши хусусида айтадиган бўлсак бу Сайкс-Пико шартномасининг натижаларидир. Чунки бу шартнома мусулмонларнинг ерларини куч билан турли юртларга бўлди ва уларнинг ўртасида элликдан ортиқ сохта чегараларни пайдо қилди. Бу чегаралар исломий юртларнинг ҳукмдорлари тарафидан ҳанузгача ҳимоя қилинмоқда ва бу ҳукмдорлар мусулмонларни бирлаштирмаслик учун хўжайини Ғарбнинг ҳукмронлиги ва истаги остида ҳаракат қилмоқда.

Жириновскийнинг Халифалик давлати соясида мусулмонларни бирлаштириш фикрати умид қилиб бўлмайдиган ғоя деб даъво қилишига келсак, воқелик бунинг аксини кўрсатмоқда. Бир неча йил олдин барча мусулмонларни ягона давлатда бирлаштириш ғоясини тасаввур қилиш қийин эди. Бироқ бугун бутун дунёни Халифалик давлати ва унинг лойиҳаси амалга ошиши ҳақида гапираётганини кўряпмиз.

Бунинг учун мусулмонлар муҳтож бўлган армия, сиёсатчилар, уламолар каби барча нарса, ҳатто исломий шариатга асосланган исломий дастур ва Ҳизб ут-Таҳрир Умматга тақдим қилган давлат дастури мавжуд.

Россия сиёсатчиларидан бирортасини мавжуд вазиятни тушуна олмаслигини ёки исломий тарихни билмаслигини тасаввур қилиш қийин. Унинг бу сўзи мусулмонларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни тиклаш учун матонат билан ҳаракат қилишларига ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди.

﴿وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَنْ يَكُونَ قَرِيبًا﴾

«Ҳали улар: У (кун) қачон бўлур? деб (сўрайдилар). Шоядки яқин бўлса, деб айтинг!» [Исро 51]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here