Сиси режими ҳақиқий башарасини кўрсатди

558
0

Мисрда жума куни ташкил қилинган намойишларни олдини олиш учун Сисининг полициячилари  қўрқинчли филмьлардаги каби склет юзли маскалар билан кўчаларга ёғилди. Полициячиларнинг бу аҳволи мисрликлар тарафидан “Режим асл башарасини кўрсатди”, “Хунтанинг ҳақиқий юзи”, дея баҳоланмоқда.

Миср пойтахти Қоҳирада Жума намозидан сўнг Сиси бошқарувидан норози бўлган мусулмонлар тарафидан режимга қарши ташкил қилинган намойишда Миср хавфсизлик кучлари ва полициячилар Сисининг ҳокимиятини ҳимоя қилиш учун жонбозлик кўрсатишди. Намойишни тарқатиш учун полициячилар тарафидан отилган ўқдан беш киши ҳаётдан кўз юмди, ўнлаган одамлар оғир жароҳат олди. Миср ички ишлар вазирлиги икки юздан ортиқ намойишчи қамоққа олинганини эълон қилди. Қамоққа олишлар асосан, мамлакатнинг турли шаҳарларида еттита портлаш содир этингандан сўнг авжига чиққан.

Намойишчилар хусусан, қамоққа олинганларни озод қилиш, қамоқлардаги азоблашларни тўхтатиш ва инқилоб даврида намойишчиларнинг ўлимига сабабчи бўлганларни маҳкамага тортишни талаб қилиб чиқишди. Бироқ талаб қондирилиши ўрнига намойишчилар яна полициячиларнинг ўқларига нишон бўлди.

Миср ички ишлар вазирлигидан берилган баёнотда намойишларни олдини олиш учун бир қанча режалар ишлаб чиқилгани ва бу таҳдидларга қарши жиддий ва барқарор шаклда қарши курашиш кўзда тутилгани айтилган эди. Баёнотга кўра, норозилик намойиши бошланмай туриб, унинг бошқарувчиларини қамоққа олиш шулар жумласидандир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here