Австралиянинг Брисбан шаҳрида 15 ноябр куни очилган “Катта йигирматалик”нинг навбатдаги саммитида жаҳон раҳбарлари Украина инқирози муносабати билан Россияга қўлланилиши мумкин бўлган янги жазо чораларини муҳокама қиладилар.
“Мен мунозаларда иқтисодий ислоҳотларга асосий эътиборни қаратишини хоҳлардим, лекин бу сизнинг учрашувингиз ва ҳар бирингиз истаган мавзунгизни кўтаришингиз мумкин”, – деди Австралия Бош вазири Тони Аббот икки кунлик саммит очилишида.
“Катта йигирматалик” саммити очилишидан бир кун аввал сўзлаган нутқида Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатлари Россияга қарши киритган санкциялар нафақат “Катта йигирматалик” фаолияти, балки халқаро қонунлар ва Жаҳон Савдо Ташкилоти тамойилларига зид эканини айтиб ўтган эди. Бироқ, кўплаб ғарблик раҳбарларнинг баёнотларига кўра, Брисбанда Москвага қарши янги санкциялар киритилиши ҳақида келишувларга эришилиши мумкин.
Саммит бошланишидан аввал Барак Обама АҚШ жаҳондаги энг қудратли давлат сифатида Украинадаги Россия тажовузига қарши чиқишда асосий ролни ўйнашини айтган.
“Биз Ғарбий Африкадаги Эболага қарши курашда ва Россиянинг Украинадаги тажовузига қарши чиқишда етакчи ролни ўйнаяпмиз. Бу тажовуз бутун жаҳонга таҳдид солади ва буни МН17 рейсининг даҳшатли фожиаси мисолида кўрдик”, – деди Обама.
Саммит ишида Малайзия ҳаво йўлларига қарашли “Boeing 777” йўловчи самолёти Украина шарқида уриб туширилиши масаласи ҳам кўтарилишини аниқ бўлганлиги сабабли ҳам 14 ноябр куни Россиянинг “Биринчи канали” орқали эфирга узатилган “Одноко” дастурида “Boeing 777” самолётини украина қирувчи самолёти қандай “уриб туширганли” тўғрисида сурат намойиш этилди. Шу йўл билан Россия ҳукумати саммитда иштирок этадиган президент Путин учун “ўзини оқлашга” бахона топиб беришмоқчи эди. Бироқ, кўплаб таниқли шарҳловчилар бу суратни “фотошопда қўпол қилинган сохта сурат” экенлигини исботлаб беришди.
Икки кун давом этадиган саммит дориасида Путин Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмирон билан учрашди. Мазкур учрашувда Кэмирон яна бир бор Россияга нисбатан янги жазо чоралари қўлланиши мумкинлиги билан таҳдид қилди. Германия канцлери Ангела Меркел, Европа иттифоқи Россия фуқароларига нисбатан молиявий чеклов киритишни кўриб чиқаётгани тўғрисида маълум қилди.