Халифалик тикланганидан кейин рибо моллари ҳақидаги саволга жавоб

557
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

سفير الخلافةнинг Халифалик тикланганидан кейин рибо моллари ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бошқарув ва идора жиҳозлари (аппарати) китобидан Халифалик давлати тикланганидан кейин рибо молларига нисбатан сармояларни ўз эгаларига қайтариб бериш тўғрисида савол… Савол шуки, риболи молларни нима қиламиз? Давлатнинг бу молларни ҳибс қилиб қўйиши ва сармоя қилиб ётқизиши жоиз бўладими? Рибо молидан келадиган пул қоғоз пул сифатида айнан ўзи ҳаромми ёки ҳаромлик ишга тааллуқли бўладими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

  • «Рибо молларини нима қиламиз…», деган саволингизга жавоб, бу жавоб «Халифалик давлатида моллар» китобида бор, давлат ғулул (ҳақсиз равишда қўлга киритилган мол), рибо, қимор… каби ношаръий йўл билан топилган молни қандай тасарруф қилиши аниқ баён қилинган. Масалан 111-112 саҳифадаги «ҳокимлардан ва давлат хизматчиларидан олиб қўйиладиган ғулул (ҳақсиз равишда қўлга киритилган мол) моли, ношаръий касб моли ва жарималар моли» бобида қуйидагилар келган:

«Волийлар, амалдорлар ва давлат хизматчилари ношаръий йўл билан топган моллар Байтулмол киримларидан бўлади, бунга Байтулмол киримларидан бўладиган нарсалар ҳам қўшилади, шахслар мулк қилиб олиш ёки мулкни ўстиришда фойдаланиш шаръан ман қилинган йўллар билан топган барча мол ҳам бунга қўшилади, чунки у ҳаром касб қилиш бўлади, шунинг учун мулк қилиб олинмайди.

Масалан кимки рибо йўли билан бирон нарсани топса у ҳаром бўлади ва мулк бўлмайди. Чунки Аллоҳ рибони ҳаром қилди ва рибо йўли билан молни ўстиришни ҳаром қилди. Аллоҳ Таоло деди:

﴿الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لَا يَقُومُونَ إِلَّا كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا فَمَنْ جَاءَهُ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّهِ فَانْتَهَى فَلَهُ مَا سَلَفَ وَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ وَمَنْ عَادَ فَأُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ﴾

«Судхўр бўлган кимсалар (қиёмат кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: Бай (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку? – деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга Парвардигоридан мавъиза-насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади). (Яъни Ўзи хоҳласа афв қилар). Ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар»                   [Бақара 275]

Аллоҳ Таоло яна деди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ * فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз). Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга – золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз»

                                                                                                                      [Бақара 278-279]

Рибо молини кимдан олиб ейилган бўлса ўша эгаларига – агар уларнинг кимлиги маълум, таниш бўлса – қайтариш  лозим, агар ким эканликлари маълум бўлмаса мусодара қилиниб Байтулмолга қўйилади. Бу Муслим Жобирдан чиқарган

«لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ آكِلَ الرِّبَا، وَمُؤْكِلَهُ، وَكَاتِبَهُ، وَشَاهِدَيْهِ، وَقَالَ: هُمْ سَوَاءٌ»

«Росулуллоҳ A рибо еювчини, уни едирувчини, ёзувчисини ва икки гувоҳини лаънатладилар ва улар баравардир», дедилар деган ҳадис шарифда келганидек рибо билан муомала юритувчиларга «унинг еювчисига, едирувчисига, ёзувчисига ва икки гувоҳига» унинг оқибатида бериладиган шаръий уқубат-жазога қўшимча бўлади.

Кимки қимор йўли билан мол топса у ҳаромдир ва мулк бўлмайди, шунинг учун уни эгасига қайтарилади. Эгаси номаълум бўлса мусодара қилиниб Байтулмолга қўйилади. Бу қимор билан муомала юритадиган кимсага – у ютқазган бўлсин ёки ютган бўлсин, бунинг фарқи йўқ – бериладиган шаръий уқубат-жазога қўшимча бўлади. Чунки қимор орқали мулкни ўстириш шаръан жоиз бўлмайди. Чунки қимор ҳаром қилинган. Аллоҳ Таоло деди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ * إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنِ الصَّلَاةِ فَهَلْ أَنْتُمْ مُنْتَهُونَ﴾

«Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичимлик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!»  [Моида 90-91]

  • Энди саволнинг рибо молининг айнан ўзи ёки феъл (иш) ҳаромлиги ҳақидаги иккинчи қисмига келсак, унга жавоб шуки, ношаръий иш билан топилган молнинг ўзи ҳаром эмас, балки ҳаромлик уни топиш ёки ўстириш кайфиятига оиддир. Аммо молнинг ўзи ҳаром эмас. Масалан кимки маст қилувчи ичимлик сотиб ёки рибо йўли билан динорларни топса динорларнинг ўзи ҳаром бўлиб қолмайди, балки ҳаромлик уларни топиш ёки ўстириш кайфиятидадир. Шунинг учун динорларни ҳаром йўл билан касб қилиб топган кимса уларни мулк қилиб ололмайди. Аммо динорларнинг ўзи ҳаром бўлмайди, шунинг учун уларни мусулмонларнинг Байтулмолига қўйилади ва улардан уларнинг ишларига сарфланади. Бундан фақат тўнғиз ва хамр (маст қилувчи ичимлик) каби айнан ўзи ҳаром бўлган мол мустаснодир, чунки улар ўзи ҳаром бўлган моллардир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта      

  26 зул-ҳижжа 1435ҳ

  20 октябр 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here