Доғистон пойтахти Махачкала шаҳрида Россия куч ишлатар органларининг мусулмонларга нисбатан ҳатти-ҳаракатлари жамоат орасида катта норозиликка сабаб бўлди.
Махачкала шаҳрининг “Венгрия жангчилари” кўчасида жойлашган бир масжидда Намозхонлар рус полициясининг Мусулмонларни ҳеч қандай сабабсиз бетартиб қамоққа олишларига қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Тарафлар ўртасида чиққан қарама-қаршиликлар бироз ўтиб тўқнашувга айланди.
“Кавполит” ахборот агентлигига интервью берган масжид имоми Нигматулла Ражабов ҳам бўлган ҳодисаларни тасдиқлар экан, ҳодисада рус полициясини айблади.
“Ҳар Жума намозидан сўнг Россия полицияси жамоатимиздан бир қанча мусулмонларни қўлга олиши одатга айланган. Бу қамоққа олишлар ҳеч бир сабаб кўрсатилмай ҳар ҳафта амалга оширилганлиги учун жамоатнинг ғазаби ортиб бормоқда. Мусулмонлар бу ҳафта қаршилик кўрсатишди. Қарама-қаршиликлар қисқа вақт ичида тўқнашувга айланди”, деди масжид имоми жамоатнинг бир вакили сифатида.
Имом Нигматулла Ражабов полициянинг бу ҳатти-ҳаракати тартибсизликка йўл очиши мумкинлигидан огоҳлантириб давлат масъулларига мурожаат қилганини билдирди. Рус полицияси аввалгилари каби ўтган Жума куни ҳам мусулмонларни қамоққа олмоқчи бўлди. Аммо жамоат бунга йўл қўймади, мусулмонларни қамоққа олинишига сабаб кўрсатишларини талаб қилишди. Шу онда тўс-тўполон бошланди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газни ишга солди ва ҳавога ўқ узди. Газнинг ҳидидан бир ёш бола ҳушидан кетти. Бу эса тўполон ҳаяжонини янада орттирди. Инсонлар полиция автомобилларини ойналарини синдириб, қўлга олинган биродарларини автомобилдан чиқариб олишди. Ундан сўнг ҳамма уйига тарқалди. Полиция бирорта ҳам мусулмонни қамоққа олишдан ноумид бўлиб ортига қайтди.
Ундан сўнг воқеа жойига етиб келган Доғистон хавфсизлик хизмати масжид имомини сўроқ қилди. Бўлиб ўтган ҳодиса рус полицияси тарафидан бирма-бир суриштирилиши айтилмоқда.
Туркистон:
Оллох рози бўлсин шу мусулмонлар жамоасидан. Улар Оллохга берган ваъдаларида вафо қилиб, ўз биродарларини куфр қўлидан тортиб олишипти.
Россия, Путин айтганидек, Айиқ сиёсатини олиб кетишда давом этаяпти. Бу уни кутилаётган уруш холатига олиб келади. Кавказ, Татаристон, Башқиртистон каби исломий юртлар ундан ажрайди. Лекин бу кўп қонли урушлар билан амалга ошиши кутилмоқда. Путин режими шуни била туриб, атайин ўз минтақаларида Ислом билан куфр ўртасидаги кураш майдонини очаётганга ўхшайди. Балки улар ўзларининг бошқарувдаги хар томонлама муваффаққиятсизликларини шу уруш ортида яшириб қолишни кўзлашаётгандир. Эътибор берсангиз Рус матбуот машинаси бир томонлама харакатлана бошлади. У холислигини йўқотиб, мусулмонларга ва уларни дастаклаши мумкин бўлиб турган Ғарб оламига қарши бир томонлама, худди урушга таёргарлик кўраётгандек харакатлана бошлади. Бу харакатлари албатта рақиб томонларни бирлашишига ва родикаллашишига олиб боришини нахот билмаса.