Генерал Аллен: ИШИДни фақат жисмонан мағлуб қилиш етарли эмас

656
0

US-General-John-Allen-RetiredИШИДга қарши АҚШ тарафидан тузилган колицияга раҳбарлик қилаётган генерал Жон Аллен ИШИДни фақатгина жисмонан йўқ қилишдан кўра муҳимроқ иш борлигини билдирди. Генерал Алленинг таъкидлашича, ИШИДнинг ўзини эмас, балки у кўтариб чиқаётган фикрни, (яъни Халифалик давлати фикрини) ва экстримизмни (яъни сиёсий Исломни) йўқ қилиш муҳимроқдир.

Генерал Аллен ИШИДга қарши кураш фақатгина ҳарбий тадбирларга чекланиб қолмаганлигини урғулар экан, “ИШИДни фақат жисмоний жиҳатдан мағлуб қилиш етарли эмас, балки ИШИД намоён қилаётган фикр ҳамда экстримизм устидан ғалаба қозонишимиз зарур”, дея баёнот берди.

Генерал Аллен Англияда “BBC 2” ахборот агентлиги тарқатган “Newsnight” дастурида чиқиш қилиб, ИШИДга қарши уюштирилган ҳаво ҳужумининг Англия позициясига алоқадорлиги ҳақида сўз юритди. Аллен Англия АҚШнинг Сурияга қилаётган ҳужумига дастак бериши ёки бермаслиги ҳақида берилган саволга жавоб берар экан, Англиянинг АҚШ режаларини дастаклашига умид билдирди.

“Англия Ироқда АҚШ билан елкама-елка турди. Афғонистонда ҳам шундай бўлди. Энди ИШИДни бир ёқли қилиш мавзусида маслаҳат олиб боряпмиз. Ўйлайманки, қисқа бир вақт ичида елкама-елка турамиз деган қарорга келишимиз мумкин. Бу алоқа ўзига хос ва тарихийдир. Бу стротегия борасида Англия бизга дастак беради деб ўйлайман”, деди генерал Аллен.

Аллен Англиянинг Сурия борасида қандай позицияни тутиши кутилаётганлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. Генералнинг билдиришича Англиянинг бир қанча муҳим роли мавжуддир. Булар Озод Сурия армиясини машғулотдан ўтказиш ва ҳарбий техникалар билан таъминлашдан иборатдир.

Генерал Аллен кеча Лондонда Англия ташқи ишлар вазири Флип Ҳаммонд билан учрашди. У 31 октябргача Франция, Саудия Арабистони, Қувайт, Баҳрайн, Қатар ва Бирлашган Араб Амирлиги каби давлатлар вакиллари билан учрашади.

Туркистон:

Аллен ИШИД кўтариб чиқаётган фикр деганида, Ислом Мафкурасини назарда тутяпти. У куфр системасининг асосий мақсадининг бир қисмини очиқлади. Куфр олами исломий ҳаракатлардан эмас, уларни шу ҳаракатга ундовчи омил бўлган ислом мафкурасидан қаттиқ қўрқишади.

Улар Халифалик давлатини қулатишда худди шу исломни қулатиш мумкин бўлган ягона услубдан фойдаланишган эди. Яъни Халифалик қўл остида Мусулмонлар, ҳаётларида учрайдиган бирор ишини амалга оширишда ёки муаммоларини бартараф этшда Исломдан ўзга мабдаъга мурожаат қилишган эмас. Натижаларидан қатъий назар хар бир ҳаракатида шаръий ҳукмни асос қилиб, Исломдан бошқа тузмга рози бўлишган эмас. Куфр олами, уларнинг шу урфларига айланиб кетган хаёт тарзларини бузиш учун бир неча юз йиллар ҳаракат олиб боришди. Улар Уммат ичида моддапараст мусулмонларни таёрлаб олишга муваффақ бўлиш билан, улар воситасида қолганларини ҳам ўз мафкураларидан узоқлатишга имконият топа олишди. Шу йўл билан Халифаликни қулатишга муваффақ бўлишди.  Ҳозирда улар учун жуда катта ваҳимали хавф бўлиб келаётган муаммо, Уммат яна Ислом мафкурасини топиб олиб, уни восита қилиб, исломий мабдаъ (система)ни хаётга тортиб кела бошлади. Улар учун тарих орқага қайтаётгандек бўлиб, Ислом хаётдан қандай четлатилган бўлса худди шунинг аксидек яна қайтиб кела бошлади. Буни нафақат Аллен бошқа куфр мутахасислари хам эътироз этиб келишмоқда.

Афсуски мусулмон биродарларимизнинг ичидаги баъзи олим ва сиёсатчиларимиз шуни англай олишмаяпти. Улар биз Мусулмонларнинг қувватимиз, мужоҳидлар жиҳод қилаётганларида, савдогарлар тижоратларида, сиёсатчи етакчилар юртларни бошқаришаётганларида, ижтимоий хаётимизда, бошқарув системамизда, таълим системамизда… ва хоказо хаётимизнинг барча жабҳасида фақат Исломни асос қилишимиз билан қайтишини англай олишмаяпти. Шунда Ислом хаётга қайтиши учун шароит пайдо бўлади. Худди хижратда икки йил аввал Мадинага Мусаб РА бош бўлиб, иймоний муҳитни таёрлаганларидек. Буни англаб етган хар бир исломий олим ёки муфаккир тинчини йўқотади. Зиммасидаги омонатни адо этиш учун ўзини Уммат ичига уради ва унга Оллох тақдир қилганидан ўзга хеч нарса бўлмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here