«Московский Комсомолец в Нижнем Новгороде» рўзномасида чоп этилган маълумотлар ботиллигини фош этиш

281
0

01-11Матбуот баёноти

«Московский Комсомолец в Нижнем Новгороде» рўзномасида чоп этилган маълумотлар ботиллигини фош этиш

2014 йил 16 октябр куни «Московский Комсомолец в Нижнем Новгороде» рўзномасида Нижегородск вилоят суди тўрт нафар тожикистонлик фуқарога қарши суд ишини бошлагани тўғрисида хабар чоп этилди. Рус тилида чоп этилган айни рўзномада тергов варақаси асосида «бу йигитлар исломий Ҳизб ут-Таҳрир экстремистик ташкилоти аъзоларидан бўлиб, Нижний Новгороддаги йирик савдо марказларида террорчилик амалиёти содир этишга тайёргарлик кўришган», дея хабар қилинган.

Шуни эслатмоқчимизки, «ИТАР-ТАСС» ахборот агентлиги 2013 йил 28 майда Россия ички ишлар вазирлиги Приволжск минтақаси бошқармасига таянган ҳолда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, деган даъво билан бир неча киши қамоққа олингани ва улар гўё террористик амалиёт содир этишга тайёргарлик кўришгани тўғрисида хабар қилган эди. Биз бундай вазиятга нисбатан 2013 йил 5 июнда чоп этилган матбуот баёнотимизда мана бундай дея шарҳ билдирган эдик: «Махсус кучлар Ҳизбга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бир неча оддий муҳожир ишчиларга ўқ-дори ташлаб қўйиб, кейин уларни ҳизб аъзолари деб эълон қилган эди».

Яна бир бор расман таъкидлаймиз, Нижний Новгородда терроризмга алоқадорлик айблови билан қамоққа олинган ўша йигитлар Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари эмас. Бундан ташқари, Россия махсус кучлари оддий муҳожирларга ўқ-дори сақлаш ва Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик каби ёлғон айбловини тиркаётган экан, улар бу билан очиқдан-очиқ туҳмат ва бўҳтон қилган бўлади. Шунингдек, улар очиқ ёлғон хабар тарқатиш ва тожикистонлик ишчилар тақдирига, уларнинг қадриятларига риоя қилмаслик орқали Ҳизб ут-Таҳрирни ёмонотлиқ қилишга ва ўз жиноятларини оқлашга уринишмоқда.

Ҳизб бутун дунёда фақат сиёсий ҳизб сифатида танилгани ва ҳеч қандай террорчилик ё қўпорувчилик амалиётига унинг ҳеч бир аъзосининг – ҳатто йироқдан бўлса ҳам – алоқадор бўлмагани учун махсус кучлар мана шундай жиноятларга қўл уришмоқда. Буни шу ҳафтада Татаристонда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари уйларида ўтказилган тинтув амалиётлари ҳам яққол кўрсатиб турибди. Махсус кучлар ва ахборот воситалари томонидан тарқатилган видеолавҳаларда тиш-тирноқларигача қуролланган махсус кучлар қуролсиз оддий мусулмонлар қўлидаги Ҳизб ут-Таҳрирга алоқадор бўлган ва бўлмаган оддий исломий адабиётларни қандай тортиб олишаётганини кўриш мумкин. Ҳатто бу қадрларда уйнинг полига қотор қилиб териб қўйилган диний китоблар орасида ёш болаларнинг татарча «алифбо» китоби ҳам кўзга ташланади.

Бунга ўхшаш барча провокацияларга қарамасдан, биз сиёсий ҳизблигимизча қолиб, Набий Aнинг йўлида давом этамиз. Ушбу йўл тинч йўл билан ва зўравонликка қўл урмасдан даъват этишга риоя қилишни тақозо этади. Ҳизбнинг мақсад ва воситалари билан батафсил маълумотлар олишни истаган ҳар бир киши унинг www.hizb-russia.info сайтига мурожаат қилиши ҳам мумкин.

Шубҳасиз, Россия махсус кучлари бизни терроризм, экстремизм ва диний низо қўзғаш каби жиноятларда айблар экан, шу жиноятларни айнан ўзлари содир этишмоқда. Бироқ Ҳизб ут-Таҳрир дунё бўйлаб ўзининг фикрий амалиётлари билан танилаётган бўлса, Россия махсус кучлари дунё бўйлаб ўзининг ифлос нопок жиноятлари билан танилмоқда.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

﴿إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوا وَّالَّذِينَ هُم مُّحْسِنُونَ﴾

«Албатта, Аллоҳ тақводорлар ва гўзал амал қилганлар билан биргадир»         [Наҳл 128]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here