Полковникнинг сўзларига кўра, Душанбе шаҳрида Марказий ҳарбий округ қўмондони Владимир Зарудницкий Тожикистон республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шералишох Мирзоев ва Бош штаб бошлиғи генарал-майор Зариф Шарифзода билан учрашган.
“Россия ҳарбийлари Хатлон вилоятида икки мамлакат ҳарбийларини ҳамкорликда тайёрлаш имконини берувчи янги “Армагеддон” ҳарбий полигонини жиҳозлашда тожик ҳамкасбларига кўмак кўрсатадилар”, – деди Рощупкин. Унинг айтишича, ҳозирча полигон барпо этиладиган жой “бўм-бўш” ва “ишни нолдан бошлаш керак бўлади”.