Каримов режими зиндонидан муслима синглимизнинг жасади чиқди

588
0

2AC19DBE-34C3-4A4D-BED0-959F74222F74_cx0_cy10_cw0_mw1024_s_n_r1  Озодлик радиоси берган хабарга кўра, 14 сентябр куни Тошкент вилоятидаги Зангиота аёллар қамоқхонасидан муслима синглимиз Нилуфар Раҳимжонованинг ўлиги чиқди. Марҳуманинг турмуш ўртоғи тожикистонлик таниқли журналист ва мухолифат фаоли Сайидюнус Истаравшаний Озодлик билан суҳбатда рафиқасининг ўлимида Ўзбекистон режимини айблади.

Сайидюнус Истаравшанийнинг айтишича, рафиқаси Нилуфар Раҳимжонованинг жасади Ўзбекистондаги яқинларига шанба куни берилган ва жасадни зудлик билан кўмиш талаб қилинган.

– Жасад олиб келинганидан сўнг олти соатнинг ичида Тошкентдаги қабристонга тупроққа берилган. Мурдани олиб келганлар ўлим сабабини айтишмаган, – дейди Сайидюнус Истаравшаний.

 Тожикистонга турмушга чиққан Нилуфар Раҳимжонова 2012 йилда яқинларини кўргани Ўзбекистонга борганида чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва терроризмда айбланиб 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

​- Мен ўшанда рафиқамга айтган эдим, борма, Каримов режими бизни ёмон кўради деб. У қулоқ солмай Ўзбекистонга кетди. Кейин чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айблаб, қамоққа олишди. Телевизорга чиқиб Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг аъзосимиз, эрим шу ҳаракатнинг аъзоси деб айтсанг, қўйворамиз, деб ваъда беришган. Рафиқам бу гапларга ишониб шундай деган. Эронда таълим олиб, Ўзбекистонга террорчилик ҳужумларини содир этгани келганман, деб айтган. Кейин мана ўзинг айтдинг, деб 10 йил берворишган, – дейди Сайидюнус Истаравшаний.

37 яшар Нилуфар Раҳимжонованинг ўлими сабаблари яқинларига маълум қилинмаган.

 Ҳозир Тожикистонда яшаётган Маъруфжон Раҳимжоновнинг қизи Нилуфар 1992 йилда тожикистонлик журналист Сайидюнус Истаравшанийга турмушга чиққан.

Кейинчалик улар тўрт фарзанди билан Эронга кўчиб кетишган.

– 1992 йилдан 2011 йилгача бирга бўлганмиз. Уч йил аввал у Тожикистонга кетди. У ердан Ўзбекистонга бораман, деб менга қўнғироқ қилди. Яқинларининг тўйи бор экан. Мен борма, дедим. У мени гапимга кўнмай, Ўзбекистонга борган. Борганидан бир ой ўтиб қамоққа олишган. Бизга қўйилаётган айбловлар ҳаммаси бўхтон, уйдирма. Биз илм билан шуғулланадиган одамлармиз. Ўзбекистон Исломий ҳаракатига ҳеч алоқамиз йўқ, – дейди Сайидюнус Истаравшаний.

 Туркистон:

Мусулмонларга эътиқодий душман бўлган яҳудий Каримов Ислом ва мусулмонларга қарши ўз жирканч курашини бошлаган вақтда, “Биз бу йўлда аёллар ва ёш болаларга қарши курашмаймиз”, деб лоф урган эди. Бироқ, сўзи бошқа-ю, амали бошқа бўлган субутсиз Каримов ўз одатига мувофиқ бу сўзидан ҳам қайтди ва минглаб муслима опа-сингилларимизни асоссиз туҳмат ва бўхтонлар орқали суд қилиб, юзлабини қамоққа ташлади.

  Қонхўр ҳукумат фақат шу билан кифояланиб қолмай қамоқхоналарда уларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлиб, асоссиз берилган жазо муддатлари тугашига қарамай, озодликка чиқариш ўрнига номардларча янги жазо муддатлари қўшиб берилди. Бугунга келиб эса, бу мазлума опа-сингилларимиз сафидан биринчи шаҳидалар чиқишни бошлади.

  Ишни бу даражада ривожланиб кетишида, расмий ҳукумат ва унинг содиқ лайчалари томонидан номусимиз ҳисобланган опа-сингилларимизни ҳеч бир қийинчиликсиз қўлга олиб, турли хил бўхтонлар билан қамоққа ташлашида ўзбек халқининг бепарволиги, “оч қорним, тинч қулоғим”, деб ўзини ҳеч нарсани билмасликка, ҳеч нарсани кўрмасликка солиб олиши сабаб бўлди. Аммо уларнинг бундай бепарволиги нафақат динларига, балки дунёларига ҳам зиён бўлди.

  Ҳар қандай иш қилсам ҳам халқ сабр қилаверади, бош кўтаришга журъат қилмайди деган қарорга келиб олган Каримов ҳукумати бугунги кунга келиб бутун ўзбек халқини текин ишчи кучига,” пахта қули”га айлантириб олди.

  Агар Ўзбекистон халқи  ўз ҳаёт тарзини ўзгартиришга бел боғламас эканлар, ахволлари бундан ҳам оғир кечиши муқаррар. Ҳаётлари кундан-кунга янада абгор бўлиб , бу дунёда хору-зор яшаганлари етмагандек, Оҳиратда ўз эътиборсизликлар туфайли Аллоҳнинг раҳматидан бебахра қолишлари ҳам мумкин.

  Ўз навбатида Ўзбекистон муслима аёллари ичида биринчилардан бўлиб – Аллоҳнинг изни билан – шаҳидлик мартабасига етишган муслима синглимиз Нилуфар Раҳимжоновани қилган солиҳ амалларини ўзига йўлдош қилишини сўраб, оила-аъзоларига ўз ҳамдардлигимизни изхор қилиб қоламиз.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here