Маҳаллий ва хорижий журналистлар даъват қилинган матбуот анжуманида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Туркияда ўтказилган президентлик сайловлари ва янги давр ҳақида нутқ сўзлади.
“Эрдоган президентлик сайловида жуда яхши кўрсаткич билан мувффақият қозонганлигидан мамнун бўлдим. Туркиянинг янги давр босқисида алоқаларимиз янада яхшиланади. Бир ўлка халқининг аксар қисми бир кишини сайлаши жуда муҳимдир ва бу ҳолат у кишининг халқ орасидаги юксак мавқеига далолат қилади”, дея урғулади Руҳоний.
Сайлов натижалари эълон қилиниши ортидан дарҳол қўнғироқ қилиб Эрдоганни табриклаганлигини билдирган Руҳоний Довутўғлини ҳам табриклашни унутмади.
“Бош вазирлик мансабини эгаллаган Довутўғлини ҳам табриклайман. Инша Аллоҳ янги ҳукумат қисқа вақт ичида ўз вазифасини бошлайди”, “Бу янги даврда алоқаларимиз аввалгисидан яхши бўлади. Чунки у пайтда Эрдоган бош вазир эди ва асосий хизмат унинг зиммасида эди. Ҳозир Туркия тарихида биринчи бор халқ тарафидан президент сайланди. Давлат конституциясида киритиладиган ўзгаришлар билан президент ваколатини кенгайтириш ҳақида гап-сўзлар мавжуд. Икки давлат орасидаги алоқаларнинг ривожланишига ишонаман “, деди Эрон президенти.
Эрон билан Туркия орасида минтақавий мавзуларда зиддиятлар борлигига ишора қилган Руҳоний “Туркия билан фақат Сурия масаласида келишмовчиликларимиз бор. Бошқа масалаларда орамизда келишмовчиликлар бор деб ўйламайман. Фаластин ва Ливан борасида қарашларимиз бир бирига яқин. Сурияда бироз бошқачароқ. Аммо бу муаммо туғдирмайди. Икки дўст давлат ўртасида баъзи мавзуларда қарама қаршиликлар бўлиши табиий ҳол. Бу қарама қаршиликларни музокаралар орқали енгиб ўтамиз деб ўйлайман “, дея қайд этди.