Миср воситачилигида Фаластин ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш қарори эълон қилиниши ортидан Ҳизбуллоҳ гуруҳи бу қарорни олқишлаб чиқди. У тарафдан берилган баёнотда Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш қарори буюк ва муҳим ғалабанинг бошланғич қисми эканлиги билдирилди.
Ҳизбуллоҳнинг баҳолашича, Фаластин ва Исроил ўртасида имзоланган доимий ўт очишни тўхтатиш қарори Фаластин халқининг буюк қурбонлар қаршисида қилган сабр матонатининг мевасидир.
“Бу қадам тарихий душман бўлган яҳудийлар билан кураш йўлида янада буюк ва муҳим ғалабаларни қўлга киритишнинг бошланғич қисмидир”, “Қаршилик ҳаракатининг иродаси ва матонати сабабли ғалаба рўёбга чиқди. Ғазода қўлга киритилган бу ғалаба яҳудийлар тарафидан кунлаб давом этган ҳужумлар оқибатида берилган қурбонлар учун Фаластин халқининг сабр тоқатининг мевасидир”, дейилади Ҳизбуллоҳ тарафидан чиқарилган ёзма баёнотда.
Ҳизбуллоҳ Ғазода эришилган ғалабада шаҳидларнинг оилалари ва Исроил қамоқхонасидаги маҳбуслар, хусусан жасур Фаластин халқи ҳамда қаршилик ҳаракатларининг катта ҳиссаси борлигини ҳисобга олиб, уларни табриклади. Шунингдек ўт очишни тўхтатиш қарорини имзолаш учун хизмат кўрсатган давлатлар ва ташкилотларга мақтовлар ёғдирди.
Туркистон:
Сурия инқилоби бошлангандан кейин Ҳизбуллоҳнинг ҳақиқий башараси очилиб қолди. У шу вақтгача ўзини яҳудийларнинг ашаддий душмани ва Фаластин мусулмонларининг халоскори сифатида кўрсатиб келарди. Аммо ана ўша душман 51 кун давомида Ғазодаги мусулмонларни аёвсиз қирғин қилди. 2145 нафар мусулмонни қатл қилди, 11100 нафарини майиб-мажруҳ бўлиб қолишига сабаб бўлди. Аммо бу халоскор шунча ваҳшийликни ўз кўзи балан кўриб турган бўлса-да қуролини душманга қаратиб ҳам қўймади. Аксинча, Суриядаги мусулмон аҳолини қирғин қилаётган золим Асад режими билан елкама-елка туришда давом этмоқда.
Ўз ўзидан кўриниб туриптики, Ҳизбуллоҳ бу баёноти билан Умматни яна алдамоқчи бўляпти. Фаластин халқи бутун Ислом ўлкалари ҳарбийларига нидо қилиб, оёққа туришга ва қўлларига қуролларини олиб ўз вазифаларини адо қилишга чақираётган бир пайтда Ҳизбуллоҳ ҳорликка рози бўлишни ғалаба деб уқтирмоқчи бўляпти. Аммо у ўзидан бошқани алдай олмайди. Чунки Уммат уйқуда ётган аввалги уммат эмас. Бу уммат энди кўзини оча бошлади. Яҳудий олдида бош эгиб таслим бўлиб туриш ғалаба эмаслигини, балки ҳақиқий ғалаба Ислом юртларидаги мусулмон армиялар ўз қўшинларини Фаластин томон йўналтира бошлаганида амалга ошишини ёш болалар ҳам билиб қолди. Ўшанда, исломий юрт армиялари, Пайғамбаримиз САВ сарийяларидаги жўнатган лашкарларига айланишади.