Ўзбекистон халқ ҳаракати (ЎХҲ) тарқатган хабарга асосланиб “СА-NEWS” нашрининг маълум қилишича, 27 август куни Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам тумани Қорамурт қишлоғида қозоқлар ва ўзбеклар ўртасида жанжал келиб чиққан.
ЎХҲ манбасининг билдиришича, аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этувчи Қорамурт қишлоғига 150 эллик чоғли қозоқ эркаклар келиб, ўзбек миллатига мансубларни дўппослашган, ўзбекларга қарашли дўкон ва тўйхоналарни тошбўрон қилишган. Ҳужум қилганлар маҳаллий қозоқлардан бўлмагани таъкидланмоқда.
Жанжал оқибатида тўрт киши касалхонага тушган, улардан бирининг қовурғалари синган. Тасдиқланмаган маълумотга кўра, Қорамурт қишлоғида комендантлик соати жорий этилган.
Total.kz нашри ҳам Қорамуртда ёшлар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани ҳақида хабар тарқатди.
Ҳудосиз коммунистлар томонидан Туркистон замини босиб олингач азалдан бир Уммат бўлган мусулмонлар ўртасига чегаралар тортилиб сунъий пайдо қилинган беш республикага бўлиб ташланди ва уларни қайта бирлашишларига йўл қўймаслик учун миллатчилик фикрларини тиқиштирди ва турли хунрезликларни амалга оширди.
1989 йили Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида содир бўлган ўзбеклар ва месхети турклар ўртасида тўқнашувлар юз берган бўлса, 1990 ва 2010 йилларда Қирғизистонда қирғиз-ўзбек ўртасида содир бўлган милатлараро низолар авж олди. Бу икки тўқнашувлар натижасида юзлаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлди.
2014 йилга келиб эса қирғиз-тожик ўртасида зиддият кучайиб борди. Бу зиддият натижасида ўнлаб одамлар жароҳат олиб, бир неча киши қурбон бўлди ва бу зиддиятларнинг паёони ҳозирча кўрингани йўқ.
Энди эса навбат ўзбек-қазоқ ўртасига раҳна солишга етиб келди.
Азалдан бир динга эътиқод қилиб, бир Уммат вакиллари бўлиб келган Ўрта Осиёдаги мусулмонлар ҳам ўз динларини ҳақиқати ва моҳиятини билмаганликлари сабабли бу ҳокимлар ва уларнинг мустамлакачи хўжайинлари қўлида ўйинчоқ бўлиб келмоқдалар.
Ўрта Осиё мусулмонлари ўзаро зиддиятлардан қутулишлари ва йирик давлатлар қўлида ўйинчоқ бўлишдан қутулишлари учун мустамлакачи кофирлар ўз малайлари орқали мусулмонлар зеҳнига сингдириб ташлаган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” каби тубан ҳамда чирик фикрларни улоқтириб ташлаб, яна қайта ўз Исломларига қайтишлари, Аллоҳнинг ҳукмларини ўз ҳаётларига татбиқ этишлари зарур.
Росулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи ва саллам: “У ( миллатчилик ) ни ташланглар, Чун КИ у сассиқдир “ , деганлар .
Абдураҳмон Одилов
29 август 2014 йил