“Бу ҳужумлар учун Ҳамас жавобгардир ва буни оғир шаклда ўтайди. Исроил армияси ҳужумларини янада кучайтиради”, деди Исроил президенти.
Исроил армиясининг сўзчиси Микки Розенфельд тивиттер ижтимоий тармоғи орқали берган баёнотида мамлакат жанубидаги Шаррун-Ниқоб минтақасига тушган минамиётлар бир ёш боланинг ўлимига сабаб бўлганлигини даъво қилди. Розенфельдга кўра, ҳужум оқибатида бинолар ва автомобилларга ҳам зарар етган.
Нетаняҳунинг сўзчиси Офир Гендельман ўзининг баёнотида айтишича, Президент Нетаняҳу бу ҳужумнинг жавобгарлиги оғир бўлишини айтиб, Исроил армияси ва Исроил хавфсизлик кучлари Ғазодаги Ҳамасдан бошқа гуруҳларга ҳам ҳужумларини кучайтиришини билдирди.
Исроилда битта бола ҳалок бўлган бўлса, биргина кечанинг ўзида Исроил армиясининг ҳужумидан 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. 47 кун давом этган ҳужумда 2105 фаластинлик ҳалок бўлган бўлса, улардан камида 563 нафари ёш болалардир.
“Миср ҳукумати исроиллик ва фаластинлик элчиларга музокарага қайтиш учун даъват йўллайди”, деди Фаластин президенти.