“Россия мусулмонларининг Марказий диний бошқармаси” раҳбари Талгат Тожиддин мазкур муфтиётни ташкил этилишида яқиндан ёрдам берди. Муфтийликка Руслан Сайитвалиев, диний бошқарма раислигига эса Энвер Ахметов тайинланди.
Буларни барчасидан кўриниб туриптики расмий ҳукумат Қрим мусулмонлари ўртасини бўлиш учун Россия ҳудудида фойдаланган айни шахс ва айни услубдан фойдаланмоқда. Аввал Россияда амалга оширилган, энди эса Қримда ҳам татбиқ этилаётган бундай жирканч режани ишлаб чиққан шахс Роман Силантев бўлади.