Миср армияси: Ғазо чегарасидаги 1659 тунелни бузиб ташладик

457
0

asas Миср армиясининг сўзчиси полковник Муҳаммад Семир Миср армиясига қарашли бирлашмалар Ғазо чегарасида яна 20та тунелни бузиб ташлаганлигини билдирди. Сўзчининг маълум қилишича, шу билан бугунгача Миср армияси тарафидан бузиб ташланган тунеллар сони 1659тага етган.

 Сўзчи Facebook ижтимоий тармоғи орқали берган баёнотида тунелларни бузиш жараёнида Мисрга киришга уринган учта фаластинлик ҳам қўлга олинганлини қайд этди.

 Америка разведкасига яқинлиги билан танилган “Онлайн разведка” тармоғида тарқатилган ҳисоботда келтирилишича, Мисрда кечган ҳарбий тўнтаришдан сўнг Америка билан Мисрнинг ҳамкорлик қилиши Ғазо ва Миср ўртасидаги махфий тунелларнинг жиддий маънода зарар кўришига сабаб бўлган.

АҚШ идораси 2013 йил 28 августда “Raytheon Technologies” ширкатига 10 миллион долларлик ёрдам пули ўтказиб берганлиги келтирилади ҳисоботда. Ҳисоботга кўра, бу маблағ Миср армияси Ғазога керакли анжомлар ва озиқ овқатлар олиб ўтиш учун фойдаланиб келинган тунелларни топиб йўқ қилиш учун ишлатилган.

Миср армияси тунелларни аниқлаб, бузиб ташлаши учун АҚШ идораси Миср армиясига 2008 йилдан буён 23 миллион долларлик ёрдам кўрсатди. Бу ёрдам пуллари Миср армиясини ер остидаги ҳаракатларни кузатиш учун ишлатиладиган жиҳозлар ва экскаватор, бульдозер каби тунелларни бузишда ишлатиладиган техник воситалар билан таъминлашда ишлатилган.

Босқинчи яҳуд режимининг истагига мувофиқ ва Америка билан Мисрнинг сайъ-ҳаракатлари билан йўқ қилинган тунеллар Ғазо учун деярли ҳаёт томирлари эди. Бир неча йиллардан буён қамал остида қолган Ғазо халқи озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи моддалар учун ушбу тунеллардан фойдаланиб келишар эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here