Давлатлараро кенгаш йиғилиши 3 июн куни Анқара шаҳрида Қирғизистон ва Туркия президентлари Алмазбек Атамбаев ва Абдуллоҳ Гул ҳамраислигида бўлиб ўтади.
Шунингдек ўз ташрифи давомида Алмазбек Атамбаев Туркия Бош вазири Ражап Эрдоғон билан ҳам учрашади.
Туркийзабон давлатлар раҳбарларининг саммити 4-5 июн кунлари Бодрум шаҳрида бўлиб ўтади. Саммитда Қирғизистон, Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон президентлари иштирок этишади. Шунингдек бу йилги саммитда Туркманистон президентини ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Дастур бўйича 4 июн куни Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши, 5 июн куни эса давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.