Сўзда “Биз Сурия халқи тарафдоримиз”, амалдачи…

568
0

1

Башар Асад Сурия халқини аёвсиз қирғин қилар экан, Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдуғон уни қонхўрликда айблаб, Суриядан оқиб келаётган муҳожирларга чегараларини ланг очиб қўйди. Минбардан туриб ўзининг Сурия халқи билан бирга эканлигини эълон қилди.

Бироқ унинг баъзи ҳаракатлари ўз даъвосида самимий эмаслигини кўрсатмоқда. Масалан, Эрдуғон январ ойида Эронга сафар қилиб, баъзи ҳамкорликлар устида музокаралар олиб борганлиги ва Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довуд ўғли Москавада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб юксак ҳамкорликлар устида музокаралар олиб борганлиги шулар жумласидан. Ваҳолангки, Эрон режими ҳам, Россия ҳукумати ҳам Сурия халқини қирғин қилиш учун Асадга қурол яроқлар ва аскарлар билан тинимсиз ёрдам бериб келмоқда.

Яқинда ўртага чиққан яна бир маълумот ҳаммасидан ошиб тушди. Дунё қурол тижорати устида текширув олиб борадиган АҚШнинг C4ADS тадқиқот маркази бир ҳисоботни эълон қилди. Ҳисоботда Россия давлат ширкатлари Сурияга сотган қуролнинг катта қисми Турк ширкатлари тарафидан Асад режими назорати остидаги Тартус, Локатия ва Баняс портларига етказиб берилганлиги билдирилди.

Ҳисоботга айтилишича, 2012 йил январ ойидан 2013 йил июн ойигача Турк денгизчилик ширкатларига оид кемалар Украинанинг Қораденгизга қуйиладиган Буг дарёсидаги Октябрск ва Николаев портларидан олган юкларни Асад режими назоратида бўлган Тартус, Локатия ва Баняс портларига етказган. Турк кемаларининг бу даврда 70 марта қатновни амалга оширганлиги айтилади ҳисоботда. Қатновлар туркиянинг асосий 21 ширкати тарафидан амалга оширилган.

Ҳисоботга кўра, Октябрск ва Николаев портларининг қаттиқ назорат остига олиниши бу портлардан турк ширкатларига оид кемалар орқали Асад режимига тинимсиз қурол яроқ жўнатиб турилишига далилдир. Шунингдек, ҳисоботда юк олиб ўтган кемалар ва ширкатларнинг исмлари ҳам келтирилади.

Ўз номини ошкор қилишни истамаган фаол сиёсатчининг билдиришича, Эрдугоннинг миллионлаган Сурияликларни қабул қилиши ва бу соҳада кўплаган маблағлар сарф қилиши остида маълум мақсадлар мавжуд.

“Туркия халқи мусулмондир. У Суриядаги диндошларини ёрдамсиз ташлаб қўймаслигини Туркия ҳукумати яхши билади. Агар давлат Суриядаги мазлум халққа ёрдам беришни ўз зиммасига олмай, халққа ташлаб қўядиган бўлса, Туркия халқи Сурия ичкарисидаги воқеликдан янада қўпроқ воқиф бўлади. Ҳозирда Сурия халқлари орасида Халифалик давлатини қайта тиқлаш фикри ўта кучли. Ёшу-қари, эркагу-аёл баб-бараварига Халифаликни талаб қилишмоқда. Туркия ҳукумати бу фикр оммавий равишда Туркияга ҳам кўчиб ўтишини хоҳламайди. Шунинг учун у ўз халқига “сиз овора бўлманг, қанча ёрдам керак бўлса, мана биз бормиз”, дея турли ташкилотларни тузиш орқали инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бераётган бўляпти. Агар ҳукумат “биз Суриянинг мазлум халқи тарафдоримиз” деган даъвосида содиқ бўлганда эди, унинг бошқа ҳаракатлари ҳам сўзларига мос бўларди”, дейди сиёсий фаол.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here