Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти Сома шаҳридаги конда юз берган портлашда нобуд бўлган мусулмонларга ўз таъзиясини изҳор этади

395
0

getimage1Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти Сома шаҳридаги конда юз берган портлашда нобуд бўлган мусулмонларга ўз таъзиясини изҳор этади

Аллоҳ уларни раҳмат қилсин, оилаларига сабри жамил ато этсин

2014 йил 13 май сешанба куни Туркиянинг Сома шаҳридаги конда юз берган портлашда 282 нафар кончи нобуд бўлди, кўплаб ишчилар турли жароҳатлар олдилар. Айни пайтда 150 нафар ишчи конда қамалиб қолиб кетгани тўғрисида айтилмоқда.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти аъзолари Аллоҳ Субҳанаҳудан бундай аламли мусибатда вафот этган ишчиларимизни раҳмат қилишини сўраймиз ҳамда уларнинг оила аъзоларига, яқинларига сабри жамил ато этиб, жароҳатланганларга тезроқ шифои том беришини тилаймиз.

Ер сатҳидан минглаб метр чуқурликда оғир шароитда тер тўкиш билан оила тебратганлар бошига тушмиш бундай аламли мусибат барча мусулмонлар қалбини ўртади. Аммо бундан ҳам ёмонроқ мусибат эса, Уммат мулки ҳисобланган бунга ўхшаш конлар ва маъданларнинг хусусийлаштирилиб, хусусий ширкатларга мулк қилиб берилгани ҳамда бу капиталистик ширкатларнинг ишчилар машаққат чекаётган оғир шароитларга кўз юмиб келишаётганидир.

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»[Бақара 156]

Биз мусулмон бўлганимиз учун ўлим ва ажаллар ёлғиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қўлида эканига инонамиз, инсон ажали кечикмаслигига ҳам, эрта келмаслигига ҳам, барчамиз Аллоҳга тегишли бўлиб, Ўзига қайтажаклигимизга ҳам имон келтирганмиз. Бизнинг нобуд бўлган ишчиларимиз таъзияларида мусулмон сифатида қатнашишдан ва оила аъзолари ғамига шерик бўлишдан бошқа ҳеч нарса қўлимиздан келмайди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти аъзолари бундай аянчли ҳодиса борасида текширув ўтказилишини, масъулларнинг сусткашликлари ва эътиборсизликлари сабаб деб топилса, уларни жавобгарликка тортиб, лойиқ жазоларини беришни талаб қиламиз. Такрор айтамиз, ушбу омма мулкларидан олинадиган даромад мусулмонларга сарфланмоғи, ушбу кон ва маъданлар инсонлар манфаатига хизмат қилмоғи даркор.

Web: www.turkiyevilayeti.org

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here