Лавров ва Штайнмайер Украина шарқидаги вазиятдан ташвишда

616
0

sdРоссия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Украина шарқидаги қарама-қаршиликлар давом этишидан ташвишда эканлигини билдиришди.

Россия ташқи ишлар вазири 18 май куни берган баёнотда айтилишича, икки вазир телефон орқали ўзаро боғланиб дарҳол вазиятни юмшатиш, янги талофатларнинг олдини олиш учун куч ишлатишни тўхтатиш ва Украинада конуституцион ислоҳ ўткашизга боғлиқ музокара бошлашга шароит яратиш зарур эканлигини билдиришди.

Лавров ҳам, Штайнмайер ҳам, ҳар иккиси Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти тарафидан Украинадаги инқирозни ҳал қилиш учун қабул қилинган “йўл харитаси” ҳақида “айлана стол” атрофида тўпланишнинг муҳим эканлигига эътибор қаратишди.

Россия ташқи ишлар вазири “Киев ҳукумати намойишчиларга қарши куч ишлатишни бас қилиши зарур” дея яна бир бор таъкидлади.

Донеск минтақасида жойлашган Криматорский шаҳридаги миллий мудофаа кучларига қарашли манба қуролли тўқнаш давом этаётганини қайд этди. Бироқ манба икки тарафдан берилган талофатлар ҳақида очиқламади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here