Жарба Обамага ташаккур билдирди

487
0

a830e280-db19-11e3-a467-13d53280ebfa-jpg20140514074231Сурия миллий коалицияси раҳбари Аҳмад Жабра АҚШ президенти Барак Обама ва миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Сюзан Райс билан учрашди.

Оқ уйдан берилган баёнотга кўра, учрашув чоғида Обама ва Райс Башар Асаднинг Сурияни бошқаришга ҳаққи қолмаганлигини ва Суриянинг келажагида ҳеч бир ўрни йўқгини яна бир бор таъкидлади. Обама ва Райснинг таъкидлашича, Асад режими тарафидан ташкил қилинаётган сайлов режалари ноқонунийдир. Учрашувда ҳар икки тараф ҳам Сурия инқирозига сиёсий ечим топиш учун янги бир муваққат ҳукуматга эҳтиёж борлигини билдиришди.

Шунингдек, Оқ сарой баёнотида Президент Обама Сурия миллий коалиция раҳбари Аҳмад Жарбадан ва ораларида кечган музокара натижасидан мамнун эканлигини тилга олганлиги ҳамда Сурия миллий колицияси бутунги кунда Сурия халқини намоён этадиган бир ҳукумат деган қўзқарашни олға сурганлиги билдирилди.

Ўз навбатида Сурия миллий колицияси раҳбари Жарба ҳам АҚШнинг Сурия мухолафатига ажратган 287 миллион доллар ёрдами ва Сурия халқи ҳамда мўътадил (демократия тарафдори бўлган) қуролли мухолифатни инсоний ёрдамлари билан дастклаганлиги учун Обамага ташаккур билдирди.

Барак Обама ва Сюзан Райс учрашувда Асад режими ҳаводан турли ҳужумлар, жумладан портловчи бочкаларни ташлаш орқали атайин Сурия халқини нишонга олаётганлигини ва режимнинг қамали остидаги минтақаларда яшаётган халқларга озиқ овқат ва инсоний ёрдамларнинг етиб боришига тўсқинлик қилишини танқид остига олар экан, инсоний ёрдамларнинг тезда хавфсиз  ва тўсиқсиз шаклда етиб бориши учун Сурия режими жавобгар эканлигига эътибор қаратди.

Учрашувда тарафлар Сурияда ривожланиб бораётган экстримизм (Ислом) хатарини ҳам эътиборга олганлиги ва террорчи гуруҳларга (мужоҳидларга) қарши курашга эҳтиёж туғилганда ҳамкорлик қилиш устида келишиб олингалиги билдирилди. Шунингдек Оқ уй баёнотида АҚШ Сурия инқирозига барҳам бериш ва сиёсий бир ечимга йўл очиш йўлида мўътадил (демократия тарафдори бўлган) мухолафат тарафида туришини айтиб ўтилганлиги билдирилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here