Ишчи гуруҳи бир ой мобайнида дин соҳасида давлат сиёсатининг янги концепцияси бўйича таклифларни қабул қилади

574
0

 images-141  Президент аппаратини этник, диний сиёсат ва фуқаролик жамияти билан ишлаш бўлимининг эксперти Қубанчбек Абакировнинг хабар қилишига кўра, Мудофаа кенгашининг ишчи гуруҳи бир ой мобайнида дин соҳасида давлат сиёсатининг янги концепцияси бўйича таклифларни қабул қилади.

  Унинг сўзларига кўра, ишчи гуруҳи 15 апрелдан 25 апрелга қадар Қирғизистоннинг барча минтақаларида янги ҳужжат лойиҳасини мухокама қилиш учун давра суҳбатлари ўтказди. “Турли хил таклифлар илгари сурилди. Масалан, Ўш аҳолиси “дин давлатдан ажратилган” тушунчасига аниқ изоҳ беришни сўрашди. Жалолободда эса, масжидларда азонни баланд айтилишидан норози бўлишди”, – деди Қубанчбек Абакиров.

  Туркистон:

Россия талаби асосида Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кучайтириб бораётган Қирғизистон расмий ҳукумати ўз сиёсатида Ўзбекистон режими қўллаган ишларни амалга оширмоқда.

  Ўзбекистон ҳукумати ҳам Исломга қарши курашини бошлаган вақтларда масжидларда овоз кусайтиргичлар орқали чақирилаётган азон “халқ тинчлиги ва ошойишталиги”га халақит қилганлиги ва “оддий халқ масжидлардаги овоз кучайтиргичларни олиб ташлашни талаб қилаётганлиги” бахонаси билан масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали чақирилишига таъқиқ қўйган эди.

  Ўзбекистон мусулмонлари масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар арқали чақирилишига қўйилаётган таъқиқни оддий бир ишдек қабул қилишгани туфайли ва бу ишга ҳеч қандай қаршилик билдиришмагани сабабли, кейинчалик расмий ҳукумат оқ дўппи, сақол ва муслималар ҳижобига қарши курашга ўтган эди.

  Ҳозирги кунда Қирғизистон ҳукумати ҳам айнан шу ишларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун эса аввало оддий халқ ва мусулмонлар кўз ва қулоқларини бундай ишга кўниктиришга интилмоқда. Мусулмонлар бугун мана шундай гап-сўзларни оддий қабул қилишса ва бунга ҳеч қандай эътироз билдиришмаса, эртага ҳукумат масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали чақирилишини осонгина таъқиқлаб қўяди ва ўзининг бу ишини “халқ талаби” сифатида баҳолайди. Ундан сўнг эса бугунги кунда Қирғизистонни гоҳ у шаҳрида, гоҳо бошқа шаҳрида кузатилаётган сақол ва ҳижобга қарши курашини кенг кўламда амалга ошира бошлайди.

  Шу сабали Қирғизистон мусулмонлари расмий ҳукуматни Ислом ва мусулмонларга қарши бошлаган ва аста-секинлик билан кучайтириб бораётган курашини асло бирор-бир диний жамоа ёки ҳаракатга қарши кураш деб қарамасликлари ва бундай ишларга бир жону бир тан бўлиб қарши турмоқлари зарур. Акс ҳолда Қирғизистон мусулмонлар бошига ҳам Ўзбекистон мусулмонларни аҳволи тушиб, баралла айтилаётган азон товушини эшитиш бир орзу бўлиб қолади.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here