Си Цзиньпин “террористлар”га қарши курашга ваъда берди

632
0

image12329655_c1a82ddaa30ba4ef9a81e9018d2e89baХитой назорати остида бўлган Шарқий Туркистонда ҳукумат томонидан Мусулмонларга нисбатан зулмлар ортиб бормоқда. Хитой ҳукумати Шинжон Уйғур Минтақасида террор ва террорчиларга (яъни Исломга ва мусулмонларга) қарши кураш учун бюджетдан ажратиладиган маблағни икки баробарга кўпайтиришни режалаштирган.

Хитой Президенти Си Цзиньпин миллий хавфсизликни сақлаш ва ижтимоий тинчликни ҳимоя қилиш борасида ўтказилган йиғилишда фуқоролар хавфсизлигини сақлаш учун терроризм ва сепаратизмга (яъни Исломга) қарши қаттиқ кураш олиб боришга ваъда берди.

Президент терроризм (яъни Ислом) Хитой халқининг душмани эканлигини таъкидлар экан, давлат масъулларидан терроризмга (яъни Исломга) қарши кураш олиб бориш учун бор куч қудратини ишга солишларини талаб қилди. Президентга кўра, бунга қарши курашиш учун жиддий чора тадбирлар ишлаб чиқиш зарурдир.

Терроризм ва террорислар (яъни Ислом ва мусулмонлар) нафақат Хитой халқининг душмани, балки  бутун жаҳон халқлариниг душмани ҳисобланишини урғулаган Си Цзиньпин Хитой халқидан бу ишда бор кучини сарфлаб ҳукуматга ёрдам беришни сўради.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган уйғур фаолининг билдиришича, шу кунларда Мусулмонларга нисбатан қарши кураш авжига чиққан.

“Ўз ақидасини мустаҳкам ушлаган Мусулмонларга ҳаёт оғир. Айниқса румол ўраб, ҳижоб билан юрадиган муслималар қасалхоналарга қабул қилинмайди. Румолини ечмай туриб жамоат транспортларига ва таксиларга чиқиш умуман таъқиқланган. Турли жойларда ўраниб юрган аёлларнинг румолларини ечиб олишга мослашган постлар ташкил қилинган” дейди фаол.

Туркистон:

Ҳижоб исломий қадриятлардан эмасми! Бу савол Ислом уламоларига қаратилади. Бутун дунё учун демократик яшаш тарзининг андозаси бўлган Европа, аввалгилардан бўлиб хижобни таъқиқлади. Сўнг исломий ўлкалар рахбариятлари хам хижоб ва сақол сингари баъзи исломий қадриятларга қарши жамоатчилик фикрини пайдо қила бошлашди. Улар қўлларидаги матбуотлар воситасида очиқ кураш олиб боришар экан, деярлик барчаси бу кўринишларга терроризм хавфини боғлаб келишади.

Ачинарлиси шундаки, куфр бу ишларни беъвосита ўзи бажара олмайди. У бизларнинг ичимиздан чиққан заиф уламоларимиз воситасида шу фикрий қувватга эга бўлади. Агар шу хукумат етакчилари ва диний арбоблар улар билан хамкорлик қилишдан бош тортишганида эди, мусулмонлар устига бундай хорликлар келмас эди.

Хозирда барчамизга маълумки, юқоридаги Хитойнинг терроризмга қарши қаратилган кураши, аслида Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган. Куфр олами, бу ишларни ошкора Исломга қарши деб олиб боришдан, мусулмонлар қувватидан қўрқишади. Фикрий чалғитишга қаттиқ урунишаётганларидан маълум бўладики Умматнинг фикрий қувватидан қўрқишади. Бу қувватни эса, мусулмон хукумат эгалари ва диний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here