Туркия Қирғизистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ниятида

566
0

0,

Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Неждет Ўзел 23-25 апрел кунлари Қирғизистонга қилган расмий ташрифи вақтида, ўз мамлакати  Қирғизистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги матубот хизматининг душанба куни хабар қилишича, расмий ташриф Қирғизистон Бош штабининг раҳбари Асанбек Алимхўжаев таклифига биноан бўлиб ўтган.

“Туркия Қуролли кучлари ўзларидаги мавжуд билим, тажриба, имкониятларни Қирғизистон Қуролли кучлари билан ўртоқлашишга тайёр. Ҳарбий делегацияларнинг ўзаро ташрифлари ҳарбий муносабатларни ривожлантириш имкониятларини пайдо қилади. Шунингдек биз, Туркия Қуролли кучлари ўқув муассасаларида Қирғизистон Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари сонини ошишидан хурсандмиз”,- деди Неждет Ўзел.

Қирғизистон Мудофаа вазири Абибулло Қудайбердиев, Қирғизистон мустақилликка эришганидан буён Туркия Қуролли кучлари томонидан 12 миллион доллардан зиёд ҳарбий ёрдам кўрсатилганини белгилаб ўтди ва кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Туркистон:

Қирғизистон охирги пайтларда, Ўзбек ва Тожик чегараларидаги муаммолар ва улар томонидан Қирғизистонга берилаётган хар хил босимлари остида қолди. Буни кўра била туриб Россия томонидан деярли хеч қандай ёрдам беришга уриниш бўлмаганлиги Қирғиз хукуматини ўйлантириб қолди. Атамбаев ўзининг бир томонлама харакатининг нотўғри эканини англаб етди. Бундан ташқари Ўзбекистон Россияни писанд қилмай,газпром шартномалари бўйича Қирғизистонга олиб ўтаётган газини беркитиб қўйишида, Россия бу муаммони ечишга ботина олмай уни қирғиз хукуматига ташлаб қўйиши, уни анча холсизланганини кўрсатди. У Такабаев томонидан тавфсия қилинган, ўзи Россияпараст бўлмаган Оторбаевни бош ваъзир қилиб сайлади.

Туркия НАТОга аъзо давлат эканлигидан, у билан яқинлашиш АҚШва Ғарб билан яқинлашишни англатади. Атамбаевнинг бу харакатларидан, унга нисбатан АҚШнинг позициясини ўзгартириб аппозицияни вақтинча бўлса хам босиб туриш имконини беради ва Россияни хам ўзига нисбатан эътиборлироқ муомилада бўлишга мажбур қилади деб умид қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here