Миср муваққат президенти ўзининг Араб Давлатлари Лигаси саммитида сўзлаган нутқида араб дунёси қўзғолончилари ҳақиқатини бузиб кўрсатди ва очиқчасига уларга қарши туришга чақирди
Муваққат президент Адлий Мансур сўзлаган нутқнинг асосий қисмини «Террорга қарши кураш» деб аталган масала эгаллади. У «Террор – халқларнинг ўз истакларини рўёбга чиқариш ҳуқуқларини поймол қилишга омадсиз уриниш ҳамда тараққиёт сари қадам ташлашларига халақит бериб, барқарорликни издан чиқариш доирасида амалга ошади» деб айтди ва «Террор ҳеч бир истисносиз барчага таҳдид соладиган бўлиб қолди» дея таъкидлади. Шубҳасиз, Уммат вакилларидан бирортаси Фаластин масаласи каби Умматнинг долзарб масалаларида ва бундан бошқа масалаларда бундай саммитлардан бирор иш чиқишини кутмайди. Аксинча, уларнинг кўпчилиги шуни англаб етганки, бу саммит Уммат манфаатига хизмат қиладиган бирорта ҳам қарор чиқарган эмас. Пайдо бўлганидан то шу пайтгача бирор кун ҳам бу минтақада ҳеч қандай салмоқли иш қила олмаган. Қолаверса пайдо қилинишидан кўзда тутилган мақсад Умматнинг битта давлат сояси остида бирлашишига тўсиқ бўлиш учун кофир Ғарб қўлида қурол бўлиб хизмат қилиши бўлган.
Бу Лига бирор ишда муваффақият қозонмаган ва ҳеч бир ишга «Терроризмга қарши кураш» дея номланган нарсага эътибор берганчалик эътибор бермаган. Агар иш мунофиқ давлатларнинг мавжуд бўлиб туришига, уларни қандай ҳимоя қилишга ҳамда турли араб давлатларида Уммат вакиллари амалга ошираётган ҳар қандай ўзгартириш ҳаракатларига қарши туришга боғлиқ бўлса Араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашувлар уюштириш, улар ўртасида ишларни мувофиқлаштириш ва ўзаро маълумот алмашишда бу саммит кўпроқ муваффақият қозонган. Мана, 2014 йил 25 март куни ўтказилган Араб давлатлари Лигаси саммитида муваққат президент ўз нутқида ҳақиқатларни бузиб кўрсатмоқда. У Халифалик давлатидек соф бир давлатда Ислом билан ҳукм юритиш истагини рўёбга чиқаришдаги Уммат ҳуқуқини қайта олиб беришга ҳаракат қилаётганларни террористлар, деб сифатламоқда. Унинг айтишича, бу кишилар халқларнинг ўз истакларини рўёбга чиқариш ҳуқуқларини поймол қилишаётган эмиш. Бу эса араб дунёсида кечаётган қўзғолонларга очиқдан очиқ қарши курашишга чақиришдир.
Аслида халқлар ҳуқуқини поймол қилаётганлар муваққат президент Адлий Мансур, Араб давлатларидаги унга ўхшаган бошқа президентлар ва барча ҳукмдор қироллардир. Улар даъво қилаётган барқарорлик кофир Ғарб давлатлари буйруғига бўйсунишдир. Чунки бу давлатлардаги ҳал қилувчи кофир Ғарб бўлиб, улар унинг қўлидаги бир қўғирчоқ холос. Ғарб бу қўғирчоқларни ўзи хоҳлаган томонга буради. Бизнинг юртларимиздаги ривожланиш оқимини тўхтатаётганлар ҳам уларнинг ўзларидир. Кофир Ғарб ўзининг бу юртлардаги манфаатларини ҳимоя қилиш учун уларни қоровул қилиб қўйган. Улар илмий кашфиёт ва ихтироларга қарши курашиш, фан ва техника тараққиётини тўхтатиш орқали бу юртлар тараққиётига путур етказишмоқда. Буни кофир Ғарб бу юртларни бевосита мустамлака қилиб турган пайтда белгилаган бузуқ таълим программалари орқали бажаришмоқда. Мақсад, табиий бойликларга ва ақлларга мўл-кўл бўлган бизнинг юртларимизни шу кофир Ғарбнинг томорқасига, унинг товарларини истеъмол қилувчи бозорга, хом ашё учун стратегик омборига айлантириб беришдир.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари бутун Уммат билан биргаликда Араб давлатлари Лигасию унинг омадсиз саммитлари воқеини яхши биламиз. Улар Умматга душман олдида хор бўлишдан ва унга тобелик қилишдан ўзга нарса бергани йўқ. Биз уларнинг воқеини Умматга кўп марта такрор-такрор ёритиб берганмиз. Дарҳақиқат, Уммат буни англаб етди. У эртага Исломий Халифалик давлати барпо этилган кунда биз билан бирга бундай Лигани ҳам, унга аъзо давлатлар ҳукмдорларини ҳам жарлик қаърига улоқтиради.
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланадилар, (Аллоҳ) хоҳлаган кишиларига нусрат беради ва У қудратли, меҳрибондир» [Рум 4-5]
Шариф Зойид
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Мисрдаги матбуот бўлими раиси
Адрес: Жало кўчаси 31 – Қоҳира
Телефон: 01015119857 – 0227738076
Электрон почта: hizb.ut.tahrir.eg@gmail.com