Украина ҳандақ кавламоқда

567
0

3549_w600Украинадаги вазият ўта нозиклашиб бормоқда. Украина ҳукумати Россия билан чегарадош ҳудудларда узундан узоқ ҳандақ кавлаётганини ва бетон девор тиклаётганини маълум қилди. Хабарларда айтилишича, ҳандақ кавлашдан мақсад 150 км узунликдаги Россия билан чегарадош шарқий ҳудудларни ҳимоя қилишдир. Шунингдек, Украина парламенти қуролли кучларни кисман сафарбар қилинганлигини ва Россиядан ўз элчисини чақириб олганлигини эълон қилди.

Бу ҳолат Россия тарафидан Қирим ярим оролини қўшиб олиниши натижасида Ғарб давлатлари ва Россия ўртасида зиддият кучайгандан сўнг юзага келмоқда.

Киевнинг мустақиллик майдонида ойлаб намойиш қилганлар эндиликда Москванинг босими остида қолган Украинани ҳимоя қилиш ташвишида. Улар тўлиқ ҳарбий тайёргарликка чақирилган. Ҳукумат миллий қўриқчилардан 10000 нафарини икки ҳафта давомида армия сафига қўшишни режалаган.

Украина ички ишлар вазири Арсен Авалов “Биз хавфни сезаяпмиз. Чегараларимизда Россия қўшинларини кўряпмиз. Шаҳарларимизда хавфли вазият юзага келган. Шундай экан, қўшимча хавфсизликни таъминлаш учун фуқароларимизни ҳарбий тайёргарликка чақирдик”, дейди кўнгилли қўриқчиларга ишора қилиб.

Ҳарбий тайёргарликка ёлланган фуқаролар ҳарбий маҳоратларини чарҳлар эканлар, Россияга қаратилган “Қирим Украинанинг бир қисми бўлган ва шундай бўлиб қолади”, деган шиорни қайтаришади.

“Биз қанча керак бўлса шунча тайёргарликдан ўтамиз ва ўз ватанимизни мудофаа қиламиз, қайси чегарага бориш керак бўлса, ўша ерга борамиз”, дейди ёлланган қўриқчи Роман Иванишин.

Руминия президенти Траян Бесеску Қора денгиз минтақасидаги вазиятдан хавотирланиб, этник ва ҳарбий можаролар исталган пайт содир бўлиши мумкинлигини билдирди.

“Россиянинг Грузия ва Қримда нималар қилганини кўрдик. Мен Молдова кейингиси бўлса ҳайрон бўлмайман”,- дейди Руминия президенти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here