Қиримда биринчи қурбон берилди

604
0

140319000143_crimea_512x288_afp_nocreditҚирим автаном республикасида жойлашган украин денгиз кучларига оид ҳарбий база Россия ҳарбий кучлари тарафидан ишғол қилинди. Ҳужум оқибатида бир украин ҳарбийси ҳаётдан кўз юмди ва яна иккитаси жароҳат олганлиги сабабли шифохонага ётқизилди. Баъзи хабарларда айтилишича, Қирим миллий ҳимоя кучларидан ҳам бир киши ҳалок бўлган. Ҳужум узоқдан снайпер қуроли билан амалга оширилгани айтилмоқда.

Қирим ички ишлар вазирлиги тарафидан берилган баёнотда Симферополдаги Украина денгиз кучларига оид ҳарбий типография марказига қуролли ҳужум уюштирилганлиги тасдиқланди. Баёнотда таъкидланишича, ҳужум ҳарбий типография маркази ёнидаги бир бинонинг панжарасидан снайпер орқали амалга оширилган. Шунингдек, баёнотда Бу ҳужум Украинадаги намойишлар чоғида қўлланилган снайпер ҳужумларига ўхшаш эканлиги олға сурилди ва Қирим халқини ваҳимага тушмасликка чақирилди.

Қирим парламенти тарафидан бош вазирлик вазифасига сайланган Сергей Аксанов эса ҳужумга доир баёнотида “амалга оширилган провакация натижасида икки киши ҳалок бўлди”, дея қўшимча қилди.

Айни дамда бу ҳужумлардан сўнг Украина Мудофаа вазирлиги Қримдаги украин ҳарбийларига қуролларни ишга солишга рухсат берганлиги айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here