Еврокомиссия ОАВни қўллаб-қувватлашга чақирди

242
0

Еврокомиссия ОАВни қўллаб-қувватлашга чақирди

Хабар: Еврокомиссия журналистлар ва оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ходимларининг хавфсизлигини сақлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва эркинлигини таъминлашга қаратилган қатор тавсияларни тақдим этди. Бу тавсиялар журналистлар ўз ишларини бажаришда дуч келадиган жисмоний хавф-хатар ва таҳдидлар билан боғлиқдир. Комиссияга кўра, унинг бу тавсиялари хусусан, мустақил журналистларни ва ОАВнинг аёл ходимларини ўз ичига олади.

Шунингдек комиссия журналистларнинг шикоятларини қабул қилиш, уларга психологик ва амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан ўлим билан таҳдид қилинган тақдирда, уларни хавфсиз жойларга жойлаштириш билан шуғулланадиган миллий даражадаги мустақил бўлимлар ташкил этишни тавсия қилди.

Изоҳ: Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) жамиятда муҳим аҳамиятга эга бўлиши билан бир қаторда, унинг хатари ҳам каттадир. Чунки у инсонларнинг фикри, тушунчаси, туйғуларини шакллантириш ва ўзгартиришда катта рол ўйнайди. Ҳатто ОАВнинг таъсири оламдаги ҳар қандай ҳарбий қуролдан ҳам кучлироқ дейиш муболаға бўлмай қолди. Ҳарбий амалиёт вақтинча таъсир қилиши мумкин, аммо у тугаши билан ишлар яна тезда ўз оқимига қайтади. ОАВнинг таъсири эса инсонларнинг ҳаёт тарзига аниқ таъсир ўтказиб, уни бир йўналишга солади. Шунинг учун ҳарбий ҳужумлар тўхтаган тақдирда ҳам ахборот ҳужумлари давом этаверади.

Бугунги кунда бутун дунё ОАВ Ғарбнинг қўлида бўлганлиги сабабли унинг барча йўналишлари Ғарб томонидан белгиланмоқда. Хабарларни эътибор билан кузатган инсонга ОАВнинг асосий стратегияси одамлар эътиборини муҳим муаммолардан чалғитиб, арзимаган мавзулар билан доим овора қилиб туриш, жиддий муаммоларни эса арзимас қилиб кўрсатиш, мусулмонлар ичида ватанпарварлик ва миллатчилик уруғларини экиш, Исломий юртлар ўртасидаги сохта чегараларни муқаддаслаштириш, кўпхотинлик каби исломий тушунчаларни бузиб кўрсатиб, фаҳшга асосланган ғарбликлар маданиятини иффатли қилиб кўрсатиш эканлиги сир бўлмай қолди.

Ғарб қандай фикрни ўзгартиришни истаса, матбуот ёрдамида ўзгартириши, истаган фикрни ёйиши ёки ўзига хатар деб ҳисоблаган фикрни бузиб кўрсатиши мумкин. Бу эса ОАВ бутун вужуди билан Исломга қарши ҳужум позициясида фаолият юритаётганидан дарак беради. Масалан, Афғонистонда Халифалик қайта тикланишни ўзи учун хатар деб билган Ғарб дарҳол матбуот ҳужумини кучайтирди. ОАВнинг тасвирлашича, гўё шу кунгача Афғонистонда тинчлик ҳукм сурган-у, бугунга келиб Толибон Шариат билан бошқаришни эълон қилиши билан нотинчликлар бошланиб кетгандай. Толибон ҳокимиятни эгаллаши билан ОАВ “Умидсизлик, Замонавий афғон ёшлари Толибон билан келажак қуриш мумкинлигига ишонмаяпти”, “Ҳамма Афғонистондан кетиш қайғусида”, “Афғонистондаги Исломий давлат нақадар хавфли?” “Афғонистонлик аёллар Толибон ваъдаларига шубҳа билан қараяпти”, “Тақдир ҳукмига ташланганлар – Толибон исканжасида қолган афғон аëли”, “Очлик ва умидсизлик гирдобидаги Афғонистон”, “Бурқадаги афғон аёллари”, “Толибонча Шариат қандай бўлади” ва ҳоказо номлар остида хабарлар тарқата бошлади. Йигирма йиллик қирғинлар эса дарҳол унутилди. Бундан кўзланган мақсад Исломий бошқарув шаклини хунук ва яроқсиз қилиб кўрсатиш яққол кўриниб турибди.

Еврокомиссиянинг ОАВ ва журналистлар учун жон куйдириши бежиз эмас. юқорида айтиб ўтилганидек, улар Исломга қарши курашида асосий ролни бажаришмоқда. Ислом Умматини келажакка нисбатан умидсизликка тушириш, Мусулмонлар онгида куфр қаршисида зайифлик ҳиссини уйғотиш, Ислом Уммати ўртасида бирлашиш имконсиз, деган тасаввурни пайдо қилиш, агар Исломий бошқарув ҳокимиятни эгалласа, бошқарувга яроқсизлиги туфайли ҳар тарафни пароканда қилиши ҳақидаги тушунчани сингдириш, бугунги кундаги Мусулмонларнинг воқелиги қочиб қутулиб бўлмайдиган ҳолат эканлигини уқтириш каби ишлар ОАВнинг асосий вазифасига айланган.

Булар бугунги кундаги ОАВ деярли ҳар куни тарқатаётган хабарлар ҳақида келтирилган айрим мисоллардир. Демак шундай экан, Мусулмонлар учун Умматнинг барча масалаларини ҳаққоний ёритадиган, Қуръон ва Суннатда келган услублардан асло четга чиқмайдиган, Умматнинг ўзига хос ОАВ лозимдир. Бундай ОАВ эса фақат Умматнинг ўз жинсидан бўлган бир сиёсий вужуд, яъни Халифалик давлати бўлсагина вужудга келади. Фақат Халифалик давлати ахборот сиёсатини Қуръони Карим, Суннат асосида тартибли йўлга қўяди. Ана шундагина ОАВ Мусулмонларнинг юксалишига ҳақиқий маънода ўз асосий ҳиссани қўшиши мумкин.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here