Украина Россия билан чегарага ҳудудларига қўшин ташламоқда

640
0

images (6)Украинанинг “24” телеканали хабарига таянган ҳолда “ИТАР-ТААС”нинг маълум қилишича, Украина Россия билан чегарадош бўлган ҳудудларга аскар ва бронетехникаларни ташламоқда.

 Танклар юкланган эшелон Луганск шаҳридан 10 км узоқликда жойлашган Кондрашевская-Новая станциясига етиб келган.

 Хабарда айтилишича, маҳаллий аҳоли “ҳарбий машиналарни туширишликка” қаршилик қилган. Бунинг натижасида эшелонни кузатиб келган қуролли ҳарбийлар командирларига “буйруқни бажаришлик” тўғрисида ҳисобот беришган ва маҳаллий аҳолини станциядан суриб чиқаришни бошлашган.

 Айни вақтда “ҳарбийлар чекинишган”. Маҳаллий аҳоли ҳарбий машиналарни туширишга йўл қўймаслик учун навбатчилик ташкил этишган.

 Аввалроқ Украина Ички ишлар вазири лавозимини вақтинчалик бажариб турган Арсен Аваков Россия-Украина чегараси “тўлиқ ёпиб қўйилгани” ҳақида баёнот берган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here