Айни дамда Нижнекамск ва Чистопол шаҳарларидаги қамоқхоналарда асоссиз равишда, 2013 йил декабр ойидаги холатлардан сўнг зулмга учраган ва қамалган бир неча ўнлаб мусулмонлар ётибди. Уларни турли қийноқлар билан қийнашмоқда, уришмоқда, хорлашмоқда. Ушбу мусулмонларнинг баъзиларини умуртқалари, баъзиларини қовурғалари, баъзиларини эса иккала оёқлари синдирилган. Бир биродаримизнинг жинсий аъзоси кучли куйдирилган.
Чеченистонда ўн минглаб мусулмонлар қонини ичиб тўймаган қонхўр Путин эндиликда ўз разил режаларини Татаристонда амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.
2014 – йил январ ойининг иккинчи ярмида Татаристоннинг деярли хамма шаҳарларида, Қозон, Нижнекамск, Елабуга, Н.Челна, Альметьевск, Нурлат, Чистопол, Азнакаеволарда мусулмонларнинг уйларида ҳеч қандай асоссиз тафтишлар, текширувлар ўтказилди. Бундан ташқари бошқа шаҳарларда ҳам иймони борларга қарши турли суд жараёнлари ва жиноят ишлари олиб борилмоқда. Мусулмонларга қарши курашни оммавий равишда бошлаш учун Россия ҳукумати 2013 йил 30 декабр куни Волгоградда қўпорувчилик ҳаркатларини уюштирди ва бу қўпорувчилик ҳаракатларида Россияда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоасини айбдор қилишга ҳаракат қилди.
2014 йил 20 январда Татаристон ички ишлар вазири А. Хохорин мамлакатда бўлиб ўтган портлашлар ва топилган бомбалар ҳақида гапира туриб, “ …Биз ҳаммамиз ФҚБ (ФСБ) билан биргаликда, бор кучимизни бир ерга жамлаб, ушбу жиноятларни уюштирганларни, хусусан “Ҳизб ут-Таҳрир” жамоаси аъзоларини ушлаб, уларни суд олдида жавобгарликка тортишимиз керак. Биронта жиноятчи жавобгарликдан қочиб қутула олмаслиги шарт,” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Мўминлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва ғамхўрликда бамисоли битта тана кабидирлар. Агар танадаги бир аъзо оғриб қолса, қолган аъзолар бедорлик ва истима билан унга жўр бўлишади”, деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Эй Марказий Осиёдаги мусулмонлар!
Аллоҳ йўлида Татаристон мусулмонлар ҳимояси учун туринглар!
ВКонтакте, Одноклассники, Facebook ва Twitter ижтимоий тармоғларидаги ўз саҳифаларингиз орқали қуйидаги чақириқларни қўллаб-қувватланглар: “Қийноқлар тўхтатилсин!”, “Сохта жиноий ишлар тўхтатилсин!”, “Қийноқларга алоқадорлар жазолансин!”, “Мусулмонларнинг қатағон қилишга йўл йўқ!”
Бизлар ўз ҳаракатларимиз, қилаётган дуоларимиз билан Татаристонда зулм чекаётган мусулмонларга ёрдам беришга ошиқайлик!
Аллоҳ Таоло айтади;
“Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир” [Анфол: 72]