Бир ҳафтада икки марта ўчрашув

637
0

загруженное (14)

НАТО бош котиби Андерс Расмуссен билан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Белгия пойтахти Брюсселда учрашди. Бу учрашув НАТО ва Россиянинг сўнги бир ҳафта ичида иккинчи бор учрашувидир. Ўтган ҳафтада ҳам Брюсселда ташкил қилинган ҳарбий кенгашда Россия бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов иштирок этган эди.

Андерс Расмуссен билан Сергей Лавров ўртасида кечган учрашувдан сўнг берилган ёзма баёнотда айтилишича, учрашув чоғида НАТО-Россия кенгаши таркибига кирган кенг алфоздаги мавзулар тилга олинган.

НАТО “конструктив” дея сифатлаган бу учрашувда ҳамкорлик режаси ва икки тараф учун ҳам хавф-хатар манбаи бўлган халқаро мавзулар тилга олинганлиги билдирилди.

НАТО-Россия кенгашининг амалий ҳамкорлиги “терроризм”га (яъни Исломга) қарши кураш кетаётган минтақаларда ҳам кенг тарқалганлигини урғулаган Расмуссен, ракета ҳимоя тизими ва қуролларни назорат қилиш каби ҳануз бир ечимга эришилмаган мавзулар устида музокаралар давом этаётганлигини урғулади.

Расмуссен музокара чоғида НАТОнинг 2015 йилдан эътиборан Афғонистондаги фаолияти, жумладан Афғон армиясини машқдан ўтказиш, ҳарбий маслаҳат бериш ва қўллаб қувватлаш кўзда тутилган янги миссияси ва бу ўлкадаги охирги вазият ҳақида Лавровга маълумот берганлиги ҳам баёнотда қайд этилган.

Туркистон:

Охирги пайтларда куфр олами етакчилари хоссатан Россия АҚШ ўрталарида фикрий уйғунликка бўлган интилиш сезиларли даражада кучайди. Сабаб Ислом системаси Халифалик давлати сифатида эшик олдига келиб қолди. Улар ўз юртлари манфаатлари билан ўралашиб юравериш билан умумкуфр системасининг манфаатларини бой бериб қўйиш мумкунлиги борасида бахслашишмоқда. Албатта Украина масаласи бахс марказида турибди. Лекин шунга ўхшаш хусусий масалалар, яъни бир бирларини халқаро сиёсий аренадан йўқотиш учун бораётган харакатлар, оқибати ёмон бўлиши мумкунлиги, шунинг учун умум манфаатларни қолганларидан аввалги ўринга қўйиб, бир ёққадан бош чиқариш кераклигини бир бирига уқтиришга харакат қилишади. Инша Оллох уларнинг нокас ва худбинликлари бир бирларини еб тугатишларига сабаб бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here