Украина ҳарбийлари Януковични тезкор чоралар кўришга чақирди

631
0

880201_3

 Украина ҳарбийлари президент Януковични вазиятни изга тушириш ва жамиятда келишувларга эришиш учун тезкор чораларни кўришга чақирди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлигининг 30 январ куни бўлиб ўтган умумий мажлисининг натижалари бўйича тарқатилган хабарда маълум қилинди.

 “Ўз фуқаровий мавқейимизни ифодалаган ҳолда, Украина Қуролли кучларининг ҳарбий хизматчи ва ишчилари, Украина Мудофаа вазирлиги аппаратида хизмат ўтаётган ва ишлаётганлар Олий бош қўмондонни амалдаги қонун доирасида мамлакатдаги вазиятни изга тушириш ҳамда жамиятда келишувларга эришиш учун тезкор чораларни кўришга чақирдик”, – дейилади хабарда.

Шунингдек хабарда, “Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчи ва ходимлари давлат муассасаларини куч билан босиб олиниши, давлат ҳокимияти идораси ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ходимларига ўз вазифаларини бажаришликка тўсқинлик қилиниши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблашади ҳамда зиддиятларни кучайиб бориши мамлакат яхлитлигига хавф туғдиришини белгилаб ўтади”, – деб қўшимча қилинди.

 Туркистон: Украин харбийлари хам Мамлакатнинг Шарқий ва Ғарбий томонларидан чақирилган муваққат аскарлар эканини хисобга олганда, шунингдек армиянинг ўзини хам интизомий қуввати хавас қиладиган даражада эмаслиги, юқоридаги харбий министрнинг баёноти шунчаки расмиятчилик учун айтилди деган гумонни ғолиб қилади.

Асосий масала эса, АҚШ ва Россия ўрталарида боради. АҚШ Украин хокимиятини вазиятни тинчитишга қаттиқ чақирди. Бу Украинага Россия харбийлари киритилиши хақидаги сўзлар юра бошлаганидан кейин айтилган гап. Демак охирги реъжа бўйича Украинани Ғарбий ва Шарқий лагерга бўлиб юбориш кутилган. Чунки Севостопольда Евроинтеграцияга қарши фикрий йўналиш пайдо бўла бошлади. Бир депутат Путинни харбий аралашувга чақирди. Казаклар хам намоишлар уюштира бошлагани хақида хабарлар тарқала бошлади.

1 COMMENT

  1. bu rossia bilan amerika qayerdi qarama bir erdi talashayotgan bir biri bilan siyosiy o’yin qilayotgan mustamlaka qilayotgan bu ikki davlat shu dunyo mavqeyi shu dunyo matosi deb qanchalagan insonlarni qirib yuborishdi bular eng yovuz iflos jirkanch insonlar 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here