Ўзларини Сурия дўстлари деб атаётган давлатлар Женева-2 конференциядан мақсад Сурияда тўкилаётган қонни тўхтатиш эканлигини тинмай даъво қилишмоқда. Бироқ дунёда кечаётган ҳодисаларга назар ташлаган кишига ўз-ўзидан маълум бўладики, уларнинг барча даъвоси сохта ва кўзбўямачиликдан ўзга нарса эмас.
Сурия режими ва миллий коалиция вакиллари Сурия масаласига ечим топиш учун Женевада ўзаро учрашувлар олиб бораётган бир пайтда Асад кучлари тинч фуқароларга ҳужум қилишни давом эттирди. Кеча Суриянинг ҳар ерида уюштирилган ҳужум оқибатида 72 киши ҳаётдан кўз юмди.
Мусулмонлар у билан ҳимояланиладиган ва унинг ортида туриб жанг қиладиган ўз Халифаларини тикламас экан, бундай конференциядан юзлаб ўтказилмасин, асло ҳаётларида ўзгариш бўлмайди. Аксинча, зулматга чўмиб бораверади. Чунки мусулмонларнинг азизилик манбаи ва уйғониш йўли мана шу Ислом давлатидир. Уни қайта тиклаш учун мусулмонлар қанчалик сускашлик қилса, Ислом душманларининг журъати шунчалик ошиб бораверади.
Қиёмуддин