Жиноят Кодексига терроризм билан боғлиқ иккита янги жиноят қўшилди

845
0

 images (17)

Президент Каримов 2014 йил 20 январ куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини имзолади.

Бу имзоланган қонунга кўра, 7 та кодекс, 17 та қонун ҳамда 1 та низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Жиноят Кодексига терроризм билан боғлиқ иккита янги жиноят қўшилди. Мазкур қўшимчага биноан, эндиликда тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик (155-1-модда) ҳамда террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш (155-2-модда) каби ҳаракатлар алоҳида жиноий ҳаракат сифатида баҳоланади.

 

Тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик жинояти қуйидаги ҳаракатларда намоён бўлади:

Жиноят Кодекснинг 155 (Терроризм), 155-2 (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш), 158 (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш), 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161 (Қўпорувчилик), 242 (Жиноий уюшма ташкил этиш), 245 (Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш), 254 (Радиоактив материаллардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш), 255-1 (Бактериологик, кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш) ва (ёки) 264 (Темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш) моддаларида назарда тутилган, дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси материаллари билан исботланган, аниқ маълум бўлган тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик хусусиятига эга жиноят тўғрисида хабар қилмаслик, – энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агарда террорчилик хусусиятига эга жиноятларга нисбатан ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш (155-2-модда) жинояти эса қуйидаги ҳаракатларда намоён бўлади:

Шахснинг террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиши, шу жумладан мазкур жиноятларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши, – энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 Ислом ва мусулмонларга эътиқодий душман бўлган яҳудий Каримов ўз ҳокимиятини янада мустаҳкамлаш ва ўзининг разил мақсадларини амалга ошириш учун Ўзбекистон республикаси жиноят кодексга 1994 йилда 151, 158, 159 ва бошқа бир қатор моддаларнинг киритиб халққа, хусусан диндорларга қарши 1999 йилдан бошлаб уюштиралажак оммавий қатағонга илгаридан замин хозирлаб олган эди. 1999 йил 16 феврал воқеалари Каримов кўрсатмаси билан, Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари томонидан саҳналаштирилиб, амалга оширилгач айнан юқоридаги моддалар билан ноҳақ айбланиб ўн минглаб дунёвий ва диний ўзгача фикрловчилар узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилишди.

 Бу қабул қилинган янги жиноят кодекси ҳам айнан мусулмонларни қатағон қилишга қаратилган бўлиб, бу орқали ҳукумат хорижда бўлиб қайтган, интернетнинг ижтимоий тармоқларидан ёки ҳукумат томонидан таъқиқланган сайтлардан фойдаланган ҳар қандай инсонни “террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтган” деган айбловлар билан озодликдан маҳрум этиш ҳамда бундан буён халқни янада кучлироқ босим остида ушлаш учун замин хозирламоқда.

  Агар Ўзбекистон халқи Каримовнинг амалга ошираётган зулм ва истибдодларига сукут сақлашда давом этадиган бўлсалар, йигирма йилдан ошиқ вақтдан буён саҳналаштирилган суд мажлисларини ўтказишликка устаси фаранг бўлиб кетган Ўзбекистондаги “одил суд” мазкур моддалар билан айблаб яна қанчадан-қанча мусулмонларни узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этиши ва яна минглаб болаларни тирик етим қилиши мумкин.

   Абдураҳмон Одилов

  21 январ 2014 йил

 

1 COMMENT

  1. bu zolim kimsalar islom va musulmonlarga tish tirnog’i bilan dushmanlik qilib kelmoqda lekn shunday bo’lishiga qaramasdan islom borgan sari yoyilmoqda alloh taolo hamma ishlarni tasarruf qilguvchi bo’lgan zotdur bu zolim kimsalarga bir kun jazo keladi insha alloh

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here