Женева-2 конференциясига иштирок этиш хиёнатдир

443
0

cnv2 (3)

Туркистон:

Уруш майдонида ғалабага эриша олмагандан сўнг музокралар орқали ғалабага эришишни кўзлаган АҚШ ва Россия Женева-2 конференциясини ташкил қилиб, томонларни бу конференцияга иштирок этишлари учун бор кучларини сарфламоқда.

Аммо мусулмонлар ҳам жим қараб туришмаяпти. Ҳизбут Таҳрир – Туркия вилояти тарафидан Туркиянинг бир қанча шаҳарларида намойиш уюштириб, Женева-2 конференциясидан кўзланган мақсад барча халкларга ошкор қилинди.

Туркиянинг Ерзурум, Адана, Истамбул, Мерсин ва Диёрбакирда Ҳизбут Таҳрир аъзолари айни мавзуда намойишлар ўтказди. Анкарада эса Ҳизбут Таҳрир аъзоси Байрам Сайнак тарафидан Ҳожи Байрам Вали масжидида қилинган баёнот ва айни масжидда ўқилган ғоибона жаноза намози жуда катта оломон иштирокида бўлиб ўтди. Минглаган одамлар “Ислом уммати устида қилинаётган фитналарга фақат халифаликгина барҳам беришини” айтиб ҳайқиришди.

Шунингдек, Ҳизбут Таҳрир – Туркия вилояти бошчилигида мусулмонлар Туркиянинг Истамбул шаҳридаги Фотиҳ жоме масжидида Женева-2 конференциясига норозилик билдириб улкан намойиш ўтказишди.

Намойишда нутқ сўзлаган Ҳизбут Таҳрир аъзоси Мусо Бойўғли Женева-2 конференцияси АҚШнинг режаси эканлигини таъкидлар экан, бу конференция Сурия қўзғолонига қарши ўйлаб топилган тузоқларнинг энг таҳликалиси эканлигига урғу берди.

Бойўғли Женева-2 конференцияси ҳақида сўз юритган нутқида жумладан шундай деди: “Бугун бу ерда сизлар билан бирга ақлли ва виждонли ҳар бир кишини огоҳлантиришни истаймиз. Ўзларини Сурия вакили деб даъво қилаётган, аммо Сурияда ҳеч бир вазнга эга бўлмаган миллий коалицияни огоҳлантиришни истаймиз. АҚШнинг таҳдиди ва босими остида ҳаракат қилиб, хиёнаткорона режа бўлган бу конференцияга иштирок этишни эълон қилганларни ва бу конференцияни қўллаб қувватлаётганларни огоҳлантиришни истаймиз. Зеро ҳар бир фаросатли киши каби бизлар ҳам шуни яхши биламизки, шу онда Сурияда кечаётган кураш ҳақ билан ботил, иймон билан куфр ўртасидаги оламий курашга айланди. Шу сабабли айта оламизки, Женева-2 конференциясига иштирок этиш хиёнатдир. Зеро бу конференция АҚШнинг режасидир. АҚШ бу билан ўзига бўйсунишдан бош тортган мусулмонларни бўйсундиришни истамоқда. Женева-2 конференциясига иштирок этиш хиёнатдир. Зеро бу конференция зулми етмаган бирор шаҳар, қишлоқ ва оила қолмаган Асад режимининг тусини ўзгартириш ва унга янгидан қонуний тус бериш учун қилинаётган бир ҳаракатдир. Женева-2 конференциясига иштирок этиш хиёнатдир. Зеро бу конференция АҚШнинг Асад режими ва ўзига моил бўлган мухолифатдан муваққат ҳукумат тузишга бўлган ҳаракатдир”.

Бойўғли нутқидан сўнг таъсирли дуога қўл очди. Йиғилган халқ эса “АМИН”, дея унга жўр бўлди.

“БМТнинг содиқ қули Суриядан қўлингни торт”, “Женева-2 конференцияси шаҳидларнинг қонига нисбатан хиёнатдир”, “Женева-2 конференцияси Асад режимига муддат бериш учун амалга оширилмоқда”, “Уммат Халифаликни истайди”, “Женева-2 конференцияси Сурияга қарши тил бириктиришдир”, каби шиорлар йиғилган оломон тилидан арабча, куртча ва туркча тилларда янгради. Намойиш Халифаликни талаби ва такбирлар ҳамкорлигида якун топди.

ccnv2 (5) ccnv2 (9) ccnv2 (16) cnv2 (24)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here