Алҳамду лиллаҳ, Ирбид шаҳрида болалар намойиши бўлиб ўтди

568
0
загруженное (13)
Алҳамду лиллаҳ, Ирбид шаҳрида болалар намойиши бўлиб ўтди

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур»,

кампанияси доирасида «Ярмук болаларидан Ҳимс, Ғута ва Ярмук лагеридаги болаларга» номи остида ўтказишга чақирган намойиш Ирбид шаҳрида кучли совуққа қарамай, алҳамду лиллаҳ, бўлиб ўтди.

Намойиш Қуръони Карим оятларидан тиловат қилиш билан очилди. Сўнг иштирокчи болалар томонидан айрим маърузалар ва нашидалар тақдим этилди. Улар Набий A ҳадислари ёзилган плакатларни кўтариб чиқдилар:

«وَأَيُّمَا أَهْلِ عَرْصَةٍ أَصْبَحَ فِيهِمُ امْرُؤٌ جَائِعًا، فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُمْ ذِمَّةُ اللَّهِ»

«Қайсики маҳалла аҳли орасида бирор киши оч-наҳор ҳолда тонг оттирган бўлса, улардан Аллоҳнинг зиммаси покдир».

«لَيْسَ الْمُؤْمِنُ بِالَّذِي يَشْبَعُ وَجَارُهُ جَائِعٌ»

«Ўзи тўқ, аммо қўшниси оч кимса мўмин эмас».

Шуни таъкидлаш жоизки, кўплаб хавфсизлик ходимлари қуршови остида ўтказилган бу намойиш маҳаллий ва халқаро ахборот воситаларида ёритилди.

Намойишда болалар бундай деб ҳайқирдилар:

«Араб ҳокимлари бизга хиёнат қилишди, бизни ҳайдаб солишди, оч қолдиришди»;

«Болалар уйсиз, сувсиз ва овқат-озиқсиз қолдилар»;

«Ислом, Ислом… Шом аҳлидан ҳар бир кишининг матлабидир»;

«Эй қўзғолончилар, бирлашинг… хоин Асадни ағдаринг»;

«Халифаликни эълон қилинг… барча ихтилофларга барҳам беринг».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иорданиядаги матбуот бўлими

Электрон почта: jordan_mo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here