Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, президент Алмазбек Атамбаев “терроризмга қарши кураш ҳақидаги” қонунга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ҳужжатга қўл қўйди. Бу қонун 2013 йил 21 ноябр куни парламент томонидан қабул қилинган эди.
Янги қонун террористик фаолият билан шуғулланганлик аломатларини аниқлашни ва терроризмни барча кўринишига қарши жазо чораларини кучайтиради. Масалан, халқаро муносабатларни издан чиқариш ёки уриш қўзғаш мақсадида содир этилган жиноятлар учун 20 йилдан бошлаб, бир умрга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланади.
Амалда бўлган қонун ҳужжатида эса бу каби жиноят 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этишни ўз ичига олар эди.