Тунис депутатлари таъсис миллий мажлисида янги конституция устида иш олиб борар экан, конституциянинг 1 моддаси, яъни “Тунис конституциясининг манбаси Исломдир”, деган моддани олиб ташлашди ва бундан буён Қуръон Тунис Конституцияси учун манба сифатида қўлланилмаслигини билдиришди. Депутатларга кўра, Конституцияси учун Қуръоннинг манба сифатида қабул қилиниши демократияга зиддир.
Шанба куни амалга оширилган йиғилишда конституциянинг тайёрланишига Исломнинг манба бўлмаслигига қарор қилган депутатлар “Тунис давлатининг расмий дини Исломдир”, деган моддага тегмадилар. Аммо Мусулмон бўлмаган фуқароларнинг янги эркинликлари тан олинишига урғу беришди.
Баъзи депутатлар Ислом қонунларидан дастак олишни олишни олға суришди. Аммо демократ деб танилган бошқа депутатлар “Ислом қонунлари замонавийликка зид” эканлигини даъво қилиб, буни рад этишди.
146 бўлимдан иборат янги конституция 14 январ куни тасдиқланиши кутилмоқда. 14 январ кунида Туниснинг собиқ президенти Бин Али Араб баҳори туфайли Саудияга қочган эди.
Исломнинг конституциядан чиқариб ташланишлиги демократия сари ташланган қадам сифатида кўрилмоқда.
Янги конституция қабул қилиниши учун мажлиснинг учдан икки қисми, яъни 217 депутат маъқуллаши лозим. Аксинча, бунинг учун халқ орасида референдум ўтказилади. Аммо шу онга қадар кузатилган сиёсий вазиятга кўра, депутатларнинг аксарияти янги конституцияни маъқуллайдилар.
Туркистон: Тунис депутатларининг ташаббуси билан Исломий қонунларнинг асоси бўлган Қуръон ва суннат бундан сўнг Тунис конституциясининг манбаси сифатида қўлланилмайдиган бўлди. Аслини олганда Тунис конституциясининг 1 моддасида “Тунис конституциясининг манбаси Исломдир”, деб ёзилганига қарамай, шу вақтгача бу моддага заррача амал қилинган эмас. Бугунга келиб бу модда очиқ суратда олиб ташланди.
Бу мажлис Уммат ҳазоратига бегона бўлган ва Уммат талабларига жавоб бермайдиган бир конституцияни ишлаб чиқди. Бу конституция сиёсий, сақофий ва иқтисодий мустамлакачиликни янада мустаҳкамлайди. Туниснинг исломий ўзлигига қайтишига, исломий ақида ҳаёт асоси бўладиган, ишлар ўлчови ҳалол ва ҳаром бўладиган фаровон исломий ҳаётга тўсиқ бўлади.
Демак, янги конституцияга кўра, муслима аёл учун кофирга турмушга чиқиш ҳуқуқи берилади ҳамда отаонани ўз фарзандларига одоб беришдан ман қилинади. Чунки янги конституция шахс эркинлигини ҳимоя қилади ва ҳоказо…
Муборак қўзғолонлар Тунисда бошланди, унда Уммат Бин Али бошқарувига чек қўйиш учун дуч келган қатл ва қийноқларга қарамай кўчага чиқди. Диктатор Бен Али курсини ташлаб қочишга мажбур бўлди. Лекин унинг кетишига қарамай режим ўзгармади. Бен Алини ўрнини эгаллаган издошлари ўз қиёфаларини ўзгариб, Умматни фуқаролик давлати билан алдамоқда.
Уммат бирор ғалабага эришди дегунча, Ғарб ва унинг малайлари унга чирмовуқдай ёпишиб олишиб, бу ғалабасини заҳарлашга киришади. Араб баҳори мусулмонлар фойдасига ҳал бўлишига кўзи етган Ғарб бу қўзғалонни ўғирлаш пайига тушди ва Тунис, Миср ва Ливияда буни эплади.
Уммат алданмаслиги ва фуқаролик давлати – бу бир неча йиллардан бери Умматни зулмда ушлаб келаётган режимлар кийиб олган ниқоб эканини англаши лозим. Исломий Уммат хақиқий озодлик инсонлар бошқарувидан озод бўлиб шариат бошқарувига бўйсунишда эканини англамоғи лозим. Мусулмонлар хақиқий адолатга фақат Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиш билан етади ва иззат-шараф йўлига Аллоҳга бўйсуниш орқали эришади. Адолат, бахт-саодат ва барқарорлик фақат битта иш билангина, яъни Ислом дастурини амалда татбиқ қилиш, Тунис ё Мисрнинг эски дастурларини эса улоқтириб, Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритиш билан амалга ошади.
Қиёмуддин
06/01/2014