АҚШ давлат котиби Жон Керри, АҚШ Ироқ ҳукуматига “Ал-Қоида”га боғлиқ бўлган террористик гуруҳларга қарши курашда ёрдам беради, аммо ҳарбий аралашувларсиз, дея баёнот берди. 4 январ куни “Ироқ ва Леванта Ислом давлати” мужоҳидлари АҚШни Ироққа бостириб киришига қарши курашган гуруҳларнинг маркази бўлган Фалужжа шаҳрини эгаллаб олишган эди. Шунингдек мужоҳидлар Рамади шаҳрини ҳам катта қисмини ўз назоратларига олишган.
Жон Керрини сўзларига кўра, АҚШ Ироққа ҳарбий қўшин юборишга ҳаракат қилаётгани йўқ.
“Бу ироқликлар олиб бориши керак бўлган уриш. Биз қайтиб бориш йўлларини кўриб чиқаётганимиз йўқ. Биз уларга бу курашда ёрдам берамиз, аммо уларнинг ўзи ғалаба қозониши керак. Мен ишонаманки улар буни уддасидан чиқишади”, – деди Жон Керри.
Керри, бу минтақадаги энг хавфли гуруҳ “Ироқ ва Леванта Ислом давлати” эканлигини белгилаб ўтди. “Биз Ироқ ҳукуматини ва вазиятни издан чиқармоқчи бўлаётган (террорист)ларга қарши курашаётган барчани қўллаб-қувватлаймиз”, – деди Исроилда бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ давлат котиби.
Туркистон:Ироқ халқини диктатор чаналидан озод этиб, ироқликларга “демократик эркинлик”лар бериш учун Ироққа бостириб кирган АҚШ ҳукумати аввалига осонгина у ерни эгаллаб олишга муваффақ бўлган бўлсада, кейинчалик ўз мустамлакачилик табиатидаги очкўзлик ва бузғунчиликлари натижасида халқ нафратига учради. Мусулмонларни бу босқинчи кучларга кўрсатган жиддий ва кескин қаршиликлари натижасида, АҚШ ҳукуматини осон ғалабага бўлган ишончи ва манманлиги қаттиқ зарбага учраб, ўзи муаммолар гирдобига ўралиб қолди.
Шундан сўнг мусулмонларни бу қаршилигини синдириш учун ўзини тубан, жирканч услубларини ишга сола бошлади. Бу услубларидан бири, мусулмонлар ўртасида мазхабчилик адоватини авж олдириш бўлди. Бу мақсадда АҚШ Ироқ ҳукумати ва куч тизилмаларига ўзини шартларига кўнган ҳамда бу босқинчи кучлар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган шиа мазхабига мансуб мусулмонларни олиб келиб, уларнинг қўли билан сунний мазхабидаги мусулмонларни террор қила бошлади.
Бунинг натижасида эса мусулмонлар ўзларини ҳақиқий душмани бўлган босқинчи кучлар қолиб, бир-бирлари билан кураша бошлади. Натижада Америка ўзи кўзлаган мақсадга эришиб Ироқни ўз малайлари қўлида қолдириб чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Жирканч мустамлакачи ёқиб кетган мазхабпарастлик олови эса хозирга қадар бегуноҳ мусулмонларни ўз домига тортмоқда.