Файсал Москвада

466
0

Саудия Арабистонининг ташқи ишлар вазири Сауд Файсал расмий сафар билан Россияга келди. Файсал Москвада рус ҳамкасби билан учрашди. Учрашув чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров икки тараф ҳам нефт бозоридан геосиёсий мақсадлар йўлида фойдаланишга қарши эканликларини билдирди.

Москвада Саудия Арабистонининг ташқи ишлар вазири билан ўтган учрашувдан сўнг Сергей Лавров матбуот вакилларининг саволларига жавоб берди. Лавровга кўра нефтнинг нархи базорга қараб белгиланиши лозим.

“Нархларни талаб ва таклиф белгилаши лозим. Биз ҳам, саудиялик ҳамкорларимиз ҳам нефт бозоридан сиёсий ва геосиёсий мақсадлар йўлида фойдаланишга қаршимиз”, деди Россия ташқи ишлар вазири.

Лавров “террорчи” гуруҳлар тарафидан назорат қилинаётган минтақалардан ҳар қандай нефт нақлиётининг таъқиқланиши лозимлигини урғулади. Унинг қайд этишича, бу минтақалардаги нефтни сотиб олиш “террорчи” гуруҳларни молия билан таъминлашни англатади.

Лавровнинг таъкидлашича, Рус ҳукумати доимий дўстона алоқалар ўрнатиб келган Ислом дунёсидаги жангу-жадаллар ва зиддиятлар барҳам топишини истайди. Лавров “Террорчи” гуруҳлар пайдо қилаётган ҳақиқий таҳдидни англаб етган барча давлатлар ҳамкорликда унга қарши ҳаракат қилиши лозимлиги борасида Россия ҳам Саудия Арабистони ҳам бил хил фикрда эканлигини қайд этди ва бу борада икки давлат “террор”га қарши кураш учун ҳамкорликда гуруҳлар ташкил қилишга келишиб олганлигини билдирди.

Бундан аввал Саудия ташқи ишлар вазири Сауд Файсал АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашган эди. Хабарларда айтилишича, икки тараф Парижда ўтган учрашувда ИШИДга қарши тузилган коалициянинг келгуси босқичи ва Саудия Арабистонининг коалициядаги роли ҳақида баҳс юритган. Шунингдек, Керри ва Файсал Эроннинг ядро дастурига доир хавотирларини пойлашганликлари билдирилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here