Демократия ҳақидаги саволга жавоб

620
0

images (11)

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Irfan Abu Naveedнинг демократия ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Дарҳақиқат, ҳозирги асримизда покиза динимизга ёт, Ислом эътиқодига ҳар бир жиҳатдан қарама-қарши бўлган хато тушунчалар ва ботил эътиқодлар, жумладан ботил демократия Ислом Умматига ҳужум қилмоқда. Биздаги хатарли муаммо: Индонезиядаги айрим мусулмонлар демократияни Исломдан деб ҳисоблашади. Улар бунга Қуръони Карим ва Суннати Набавийни нотўғри тушунишдан келиб чиққан шаръий далилларни ҳам келтиришади.

1 –  Демократия ҳақидаги сизнинг фикрингиз нима?

2 –  Бу хатарли муаммодан қандай қутулса бўлади?

3 –  Мен бу ҳақда китоб ёзмоқчиман. Сиз бунга қандай қарайсиз? Бу тўғрида маслаҳат беришингизни истардим.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…

Демократия халқ хўжайинлиги демакдир. Демократияда Аллоҳнинг ўрнига халқ ўзи қонун чиқаради, яъни Аллоҳнинг ўрнига халқ ҳалол ва ҳаром қилади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

«Ҳукм чиқариш фақат Аллоҳга хосдир. У фақат ҳақни сўзлайди. У (ҳақ билан ноҳақни) ажратгувчиларнинг энг яхшисидир»                                                                      [Анъом 57]

 

Табароний «Кабир»да Адий ибн Ҳотамдан ривоят қилган ҳадисда Адий айтади: Мен Набий Aнинг олдиларига келдим. Бўйнимда олтиндан ясалган хоч бор эди. Шунда Росулуллоҳ A:

«يَا عَدِيُّ اطْرَحْ هَذَا الْوَثَنَ مِنْ عُنُقِكَ»

«Эй Адий, бу бутни бўйнингдан улоқтириб юбор» дедилар. Мен уни ташлаб у зотнинг олдиларига қайтдим. Росулуллоҳ A «Бароат» сурасини ўқиётган эдилар. У зот ушбу:

«Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандлари ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар»

                                                                                                                                [Тавба 31]

оятини ўқиб бўлгач мен: Биз уларга ибодат қилмаймиз, дедим. Шунда Росулуллоҳ A:

«أَلَيْسَ يُحَرِّمُونَ مَا أَحَلَّ اللَّهُ فَتُحَرِّمُونُهُ، ويُحِلُّونَ مَا حَرَّمَ اللَّهُ فَتَسْتَحِلُّونَهُ؟ قُلْتُ: بَلَى، قَالَ: فَتِلْكَ عِبَادَتُهُمْ»

«Улар Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилса сизлар ҳам уни ҳаром деб биласизлар ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилса сизлар ҳам ҳалол деб биласизлар, шундай эмасми?» – дедилар. Мен «Ҳа, шундай», дедим. Росулуллоҳ A: «Мана шу уларнинг ибодат қилишларидир», дедилар. Шунинг учун Аллоҳнинг ўрнига қонун чиқарган одамнинг гуноҳи жуда оғир.

  • Демократия шу жиҳатдан куфр низомидир. Чунки у қонун чиқариш ҳуқуқини инсоният Роббисига эмас, балки инсониятнинг ўзига беради.

Бошқа жиҳатдан демократия тўрт эркинликка: эътиқод, фикр, мулк ва шахс эркинлигига чақиради.

Демократия одамларга ўзлари ҳоҳлаган нарсага эътиқод қилишларига рухсат беради. Шунинг учун демократияда одамлар ўзлари ҳоҳлагандек динини ўзгартиришлари, ҳатто муқаддас нарсаларни таҳқирласа ҳам ҳоҳлаган фикрни айтишлари жоиз. Демократия ҳалол йўл билан ҳам, ҳаром йўл билан ҳам мулкка эгалик қилишга,  модомики ҳар икки тараф рози экан зинога рухсат беради. Бу иш Исломда ҳаром қилинган. Исломда муртадлик ҳаром, зино ҳаром, ношаръий йўл билан мулкка эгалик қилиш ҳаром, шунингдек ҳақоратли сўзларни айтиш ҳам ҳаром.

  • Шундай қилиб демократия эркинликларга чақириш жиҳатидан ҳам куфр низомидир. Чунки бу шаръий аҳкомлардан воз кечишни англатади.

Демократия ҳақида «Демократия куфр низоми» номли китоб бор. Сиз юртингиздаги Ҳизб идорасидан бу китобни олиб ўқинг. Китобда демократия масаласи ва унинг куфр низоми экани батафсил баён қилинган.

Ва ниҳоят мен сизга салом йўллаб, ёзмоқчи бўлган нарсангизда Ислом ва мусулмонларга яхшилик бўлишини тилаб, Аллоҳдан сизга муваффақият сўраб дуо қилиб қоламан.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here