Бутун дунёда юз бераётгани каби Марказий Африка республикасида ҳам мусулмонлар қирғинга учрамоқда. Республика пойтахт Банги шаҳрида масжиддан бошпана топган мусулмонлар босқинчи насроний жангчилар тарафидан қатл этилди.
Ҳужумга учраган “Нурул Ислом” масжидининг имоми Муҳаммад Восил Анти-Балака насроний жангчиларининг масжиддан бошпана топган мусулмонларга қилган ҳужумини қоралар экан, “Афсуски, бу ўлкада инсонийлигини йўқотган, ҳайвонсифат кимсалар бор. Тавҳид калимасини айтган ҳар бир кишини, ҳатто ёш болаларни ҳам қатл этишмоқда. Ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёришгача етиб борган қийноқлар амалга оширилмоқда”, деди.
“Масжидга келган жамоатга ўроқлар билан ҳужум қилишди. Ҳужумда маҳалла аҳолиси ва масжид жамоатидан 23 киши ўлдирилди. Аёл ёки ёш болалар демай, ўлдиришяпти. Шаҳар ташқарисидаги қабристонга борадиган йўл хавфли бўлганлиги сабабли жасадларни у ерга олиб бора олмаяпмиз. Ҳозир жасадлар масжид ҳовлисида турипти. Уларни масжид ҳовлисига дафн этишдан бошқа чорамиз йўқ”, деди ҳужумлар ҳақида ахборот агентликларига очиқлаган имом.
Жорий ой бошида Марказий Африка Республикаси пойтахти Банги шаҳрида насронийлар ҳужуми оқибатида 105 киши ўлдирилган эди. Мамлакатдаги ахборот агентликлари мухбирларининг билдиришларича, Банги госпиталига 52 жасад келтирилган. 53 жасад эса пойтахт атрофидаги масжидлардан бирида топилган.
Франция ўзининг собиқ мустамлакаси бўлган бу мамлакатда тартиб ўрнатиш учун ўз қўшинини жойлаштирган. Ҳозирда Франциянинг 650 ҳарбийси тинчликпарварлик миссиясини бажариш даъвоси билан Бангида жойлаштирилган. Кейинги воқеалар ортидан БМТ Хавфсизлик кенгаши Францияга Марказий Африка Республикасидаги тинчликпарвар кучлар сонини кўпайтиришга рухсат берди. Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг айтишича, тез орада мажороли ҳудуддаги француз ҳарбийлари сони 1200 кишини ташкил этади.
Мамлакатдаги гуруҳларни қуролсизлантириш вазифаси билан келган француз аскарларининг насроний гуруҳларнинг ишларидан кўз юмиб, мусулмонларга қарши ҳаракат қилишлари мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Ўлкада ҳавфсизликни сақлаш ва фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида БМТ тарафидан вазифалантирилган француз кучларининг насроний Анти-Балака жангчилари билан ўзгача муомалада бўлганлигидан ва уларни қурол билан таъминлаётганидан Мусулмонлар норози.
Хабарларда айтилишича, Марказий Африкада тинчликни сақлаш даъвоси билан келган француз аскарлари ўзларига яқин ерда юз берган ҳодисаларга ҳам жуда кеч етиб келишади. Ҳатто француз аскарларининг ўзлари мусулмон жангчиси деб кўрилган кишиларни тутиб, насроний ваҳшийларнинг калтаклаб ўлдиришига қўйиб берганлиги хабар қилинмоқда.
Француз аскарлари жойлашган аэропортдан 2км масофа оралиғидаги мусулмонларга тегишли уйлар талон тарож қилинди. Ҳодиса француз тинчликпарвар кучларига яқин бир ерда содир бўлишига қарамай, улар бунга аралашмаганлиги диққатни тортди.
Француз аскарларидан бирининг таъкидлашича, буйруқсиз ҳеч бир ишга қўл урилмайди. “Қачонки, қўмондонимиз буйруқ берса уларни тўхтатамиз”, деди у.
Туркистон: Халқаро сиёсатни бошқариб келаётган давлатлар, бир бирлари билан мустамлака талашаш ишларига жуда қаттиқ киришиб кетишди. Улар шу манфаатлари йўлида, миллатчилик, қабилачилик ва кўриб турганимиздек динлар аро зиддиятлар пайдо қилиш йўлларига қаттиқ берилишди. Бу ифлос мустамлакачиларнинг устиларимиздаги зулмлари чўққисига чиқиб қолай деди десак хам бўлади. Улар хар қандай тузм қоралайдиган жирканч унсурлардан очиқ фойдаланишга ўтишди. Ўшдаги миллатчилик урушини уюштириш, Сурияда Асаднинг жирканч вахшийликлари томонида туришганини очиқ эълон қилишлари, Бирма, Мянма сингари кичик давлатларни Банглодешдан ажратиб олиб, мусулмонларни оммавий қирғин қилинишига қўйиб бериши шулар жумласидан. Энди насронийларнинг туйғуларини мусулмонларга қарши қўйишга урунишмоқда. Улар бу билан балки бир биридан мустамлака бир юртни тортиб олишни мақсад қилишгандир. Лекин бу чиябўрини шер билан ўйнашишига ўхшайди. Булар хатто Европанинг ўзидаги мусулмонларни босиб олиш қувватига хам эга эмаслар. Лекин бу фитнакашларнинг насронийлик ёки бутпарастликка хеч қандай алоқаси йўқ. Улар хар қандай динни бараварига хаётдан суриб чиқаришни мақсад қилган демократияга асосланган капиталистик системанинг мусулмонлар ва Ислом системасига қарши олиб бораётган урушидир.
Абдураззоқ.