“Мусулмон биродарлар” демократиядан умидини уза олмаяпти

557
0

Мусулмон биродарлар

 “Мусулмон биродарлар” жамоси Миср ҳарбийларига узр сўрашни талаб қилиб бир мактуб йўллади. Мактубда улардан Миср халқига нисбатан амалга оширган жиноятлари учун тавба қилишлари талаб қилинади. Шунингдек мактубда “жиноят қилганлигидан қаттиқ пушаймон бўлиш ва уни қайта такрорламасликка қасд қилиш”дан иборат тавба шартлари ҳам илова қилинган.

“Мусулмон биродарлар” жамоси ўз сайтида нашр қилган мактубда армиядан ҳам Миср халқидан узр сўраши талаб қилинади. Токи, халқ ҳарбий инқилобга нуқта қўйиб, ўз иродаси, етакчилиги ва қонунийлигини қайтариб олсин.

Мактубда қайд этилишича, ҳарбий муассалар демократия, фикр эркинлиги ва эркин сайловлар устига қурилган сиёсий ҳаётдан узоқ туриши зарур. Чунки буйруқ ва қайтариқ, қўмондонга итоат қилиш ва қуролни ишга солиш асосига қурилган ҳарбий ҳаёт демократия ва фикр эркинлигига тамоман зиддир.

“Қўшин – бу халқнинг мулки, бир жамоанинг мулки эмас. Унинг вазифаси бир гуруҳни эмас, бутун халқни ҳимоя қилишдир. Шу боис, нафақат бизнинг ҳарбийлар, балки барча ҳарбийларга сиёсатдан узоқ туриши ва уни ўз эгасига топшириши вожибдир”, дея қайд этилади мактубда.

“Мусулмон биродарлар” жамосининг қўшимча қилишича, қўшин сиёсий маданий ҳаётга аралашиши мумкин эмас. Сабаби, бирор сиёсий ҳизб ёки жамоа армия кучидан фойдаланиши ёки ўзининг сиёсий рақибларига қарши армияни ишга солиши жоиз эмас.

“Чунки бу демократик асосларни ва фуқаровий ҳаётни барбод қилади ва давлатни диктатура билан идора қилинадиган катта ҳарбий лагерга айлантиради”, дея таъкидлайди жамоа.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here