Эй Ливан ҳокимлари, қонхўр қирғинидан жон сақлаётган қочқинларни одам қатори кўрмай, уларни шафқатсиз совуқда қолдирасизми?

539
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Матбуот баёноти

Эй Ливан ҳокимлари, қонхўр қирғинидан  жон сақлаётган қочқинларни одам қатори кўрмай, уларни шафқатсиз совуқда қолдирасизми?

Қор ёғиши, кучли жала қуйиши ва изғирин шамол оқибатида юрт қаҳратон совуқ домида қолди. Шу сабабли таълим вазирлиги ўқувчилар уйларидан кўчага чиқмасликлари учун уларни таътилга чиқаришга қарор қилди. Хавфсизлик органлари, мудофаа ва ижтимоий ишлар вазирлиги бор кучларини сафарбар қилди, ёки ҳукумат даъво қилганидек энг камида одамларга бу табиий офатга қарши қандай курашиш кераклиги ҳақида огоҳлантирув ва йўлланмалар берди. Кўпчилик одамлар бу шафқатсиз совуқдан, кучли жала ва изғирин шамолдан қўрқиб уйидан чиқмай қўйди. Улар турли иситиш воситалари билан ўзларини таъминлашга уринмоқда ва жуда зарур бўлсагина уйидан ташқарига чиқмоқда.

Айни шу ерда, айни шу юртда ушбу манзаранинг ёнгинасида бутунлай бошқа бир манзарага гувоҳ бўласиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан қўрқиш у ёқда турсин озгина инсонийлигини ва соғлом табиатини сақлаб қолган одамнинг қалби бу манзарага дош бера олмайди. Чунки бу ерда Шом қонхўридан қочган ёш болалар, аёллар ва қариялар очиқ ҳавода ўраниб ўтирибди. Улар куни кеча лой ва балчиқда қолган бўлса, бугун совуқ қор, кучли жала ва изғирин шамолдан сақланиш учун нейлон ёки қалин газламалар билан ўраниб жон сақламоқда.

Эй Ливан ҳокимлари, сизлар шу қадар ҳаёсиз ва шафқатсизмисиз? Сизларда инсонийлик туйғуси қолганми? Сизларнинг орангиздаги Ислом ва имонни даъво қилаётганларнинг тақвоси қаерда қолди? Росулуллоҳ Aнинг:

«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لاَ يَظْلِمُهُ وَلاَ يُسْلِمُهُ»

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди ва ёрдамсиз ташлаб қўймайди», деган сўзларини эшитмаганмисиз? Сизлардан бирортангиз қарамоғидаги итини бундай табиий офатда қолдиришга рози бўладими? Росулуллоҳ A:

«إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلاَمِ النُّبُوَّةِ إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»

«Инсонлар идрок этган пайғамбарлик сўзларидан бири: агар уялмасанг, истаганингни қилавер, деган сўздир», деб нақадар тўғри айтганлар.

Ливан ҳукумати Ливан ёлғиз ўзи жафо чекканларга бошпана беришга қодир эмас деб даъво қилиб дунё давлатларидан ва халқаро ташкилотлардан молиявий ёрдам сўрашга қарор қилди. Улардан ҳеч қандай ёрдам бўлмагач биз ёрдам берадиган бирор нарсага эга эмасмиз деб баҳона қилиб уларни ёрдамсиз қўйди. Сизлар ёлғон сўзламоқдасиз эй ҳокимлар, ва сизларнинг ёлғонингиз нафрат уйғотмоқда.

Ҳукуматга қарашли на бир одамга, на бир ҳайвонга фойдаси тегмаётган бир неча ўн йиллардан буён бўш турган расмий иншоотлар бор. Биз буларни кўрмаяпмизми?! Триполи халқи ярим асрдан буён бир неча минг квадрат метр усти ёпиқ майдонга эга халқаро китоб кўргазмаси ўтказиладиган жойнинг ёнидан ўтади. Бу жойда йилда икки ҳафтагина китоб кўргазмаси ўтказилади. Бундан ташқари саноқли кунлар давомидагина олимпиада ўйинлари ўтказиладиган бир неча минг квадрат метр усти ёпиқ майдонга эга ўйингоҳлар ҳам бор. Ливан халқи шаҳардан шаҳарга сафар қилаёганида бу иншоотларни кўрмайдими?! Бу иншоотлар очиқ майдонда ўраниб кун кўраётган қочқинларни бошпана билан таъминлашга етмайдими?! Ҳа, Аллоҳга қасамки етади, ортиб ҳам қолади!

Эй, нуфуз, қудрат ва таъсирга эга бўлган мусулмонлар, бу бечораларни қутқариш учун ҳаракатга келмай нимани кутмоқдасиз? Савоб умидидаги айрим одамлар берган чодирлар ва адёллар уларни совуқдан сақлашга наҳот кифоя қилса?! Бу иншоотлар биздан олинган солиқлар эвазига қурилган мулкларимиз эмасми?! Савоб умидидаги одамлар қилиши лозим бўлган энг кам иш – бу қочқинларни зудлик билан очиқ даладан ҳукуматдагилар фақат ўз ширкатларининг манфаати учунгина қурган ушбу иншоотларга кўчириш учун автобуслар билан таъминлашдир. Росулуллоҳ A дедилар:

«مَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللَّهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللَّهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرُبَاتِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Кимда-ким биродарининг ҳожатини чиқарса Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Кимда-ким бир мусулмонни дунё ғам-аламларининг биридан фориғ қилса Аллоҳ уни қиёмат куни ғам-аламларининг биридан фориғ қилади. Кимда-ким бир мусулмоннинг айбини яширса Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини яширади».

Аҳмад Қасос

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Ливандаги матбуот бўлими раиси

Телефон: 009616629524

Факс: 009616424695

Электрон почта: ht@tahrir.info

Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here