«Ҳизб ут-Таҳрирнинг таълим программаси борми?» деган саволга жавоб

308
0

images (19)

 

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Дурро Шомнинг «Ҳизб ут-Таҳрирнинг таълим программаси борми?» деган саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мен Ҳизбдан эмасман, бироқ менинг сиз жанобларидан бир талабим бор.

Мен сизларнинг таълим программангиз ва бошқа адабиётларингизни ўқиб жуда таажжубландим.

Наҳотки барча шаръий ва илмий фанларни ўз ичига олган мукаммал программангиз бўлмаса? Биз уни, масалан, Шомдаги озод қилинган минтақаларда ёки эркин таълим олиш имкони бор бошқа ҳар қандай жойда, хусусан ҳозирги шароитда ўқитар эдик. Чунки ҳозир ҳоҳлаган одам бирор фикр ёки мақсадга эга бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъий назар махсус мадрасаларни очиб олди. Билмадим, бу аҳволда бу авлод қандай шаклланади. Аллоҳ ўзи бизга мададкор бўлсин.

Мен барча исломий юртлардаги китоб ёзишга кучи етадиган ва фарзандларининг тарбиясига қайғурадиган ҳар бир одамга мукаммал программа бўладиган бирон-бир таълим программасини тузиш таклифини киритиш ҳақида ўйланиб қолдим.

Лекин менинг зеҳнимга яна бир фикр келиб қолди: агар сизларда бундай программа мавжуд бўлса, мен программа тузиш учун вақтимни зое кетказиб нима қиламан. Жавоб бериш ёки бермаслигингиздан қатъий назар Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳа, бизда таълим программаси бор, бироқ бу программани жорий қилиш учун мадрасаларни ва мударрисларни тайёрлаш лозим. Бунинг учун уни шариат аҳкомларига асосланиб амалга оширадиган ва уни  мактаб гувоҳномаси сифатида тан оладиган (токи ўқувчи ундаги барча ўқув босқичларини тамомлай олсин) салтанат лозим. Буларнинг барчаси учун Ислом билан ҳукм юритадиган, таълим беришдаги бу прогараммани тан оладиган давлат бўлиши лозим. Айни пайтда бундай салтанат мавжуд эмас. Шундай экан, сиз уни қандай ва қаерда таълим бер оласиз? Шунинг учун биз исломий давлатни, яъни шариат аҳкомларига мувофиқ таълим программасини татбиқ этадиган рошид Халифаликни тиклашга жиддий ҳаракат қилмоқдамиз. Шояд бу яқинда амалга ошса.

Сўзим ниҳоясида, Аллоҳ сизга ҳарислигингиз ва қаратган эътиборингиз сабабли баракот ато этишини тилаб қоламан.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here