Қирғизистонда Исломни сиёсийлаштириш жараёни бормоқда

397
0

images (42)

Қирғизистонда сўнги вақтларда яширин, баъзан эса очиқ кўринишда Исломни сиёсийлаштириш жараёни кетмоқда, айрим сиёсий кучларнинг радикал бўлинмалари радикал диний оқимлар билан бирлашишга тайёрлар, дейилади Ички ишлар вазирининг биринчи муовини Бақитбек Жусубалиевнинг ИИВ сайтида чоп этилган мақоласида.

  Унинг маълумотларига кўра, айрим сиёсий гуруҳларнинг етакчилари уларнинг (диний оқимларни) кўмакларидан, шу жумладан молиявий қўлловларидан фойдаланишгани тўғрисида далиллар бор.

“Экстремистлар сиёсатчиларнинг қуроли бўлиб қолиши ёки аксинча экстремистлар сиёсий гуруҳлар орқали ўз мақсадларини амалга оширишлари мумкин. Масалан, “Қумтор” билан боғлиқ бўлган масалаларда айрим интернет сайтларда Ҳизб ут-Таҳрир диний экстремистик ташкилот материалларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган “Кумтөрдөгү ажыдаар 2013” номли видеоролик жойлаштирилди”, – деб хабар қилади Жусубалиев.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда мусулмонлар жамоасига турли ҳил сиёсий кучлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.

Вазир муовининиг хабарига кўра, бузғунчи гуруҳлар ҳибсхоналарда маҳбуслар орасида тарғибот ишларини кучайтириб юборишди, қамоқхоналарда экстремистик ташкилотларнинг тарафдорлари сони ошиб бормоқда.

“Бунда энг хатарли бўлган жиҳат шундан иборатки, қамоқхоналарда маҳбуслар Ислом ҳақида қўшимча маълумот олиш учун муқобил манба мавжуд эмас ва маҳбуслар экстремистик ташкилот даъватчиларининг осон ўлжаларига айланмоқдалар. Қамоқхоналардаги ҳолатларни тахлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, уюшган жиноий гуруҳлар аъзоларини экстремистик ташкилотлар сафига жалб қилиш ишлари фаол кетмоқда”, – дейилади мақолада.

Туркистон: Хақиқатдан Ислом дини Қирғизистонда хам жуда катта қувват касб этиб бормоқда. Албатта бу холатнинг хафли томонлари бор. Лекин бу хавф инсонларнинг дунёқарашларига боғлиқ бўлиб, хар бир одам ўзининг хазоратидан келиб чиқиб бахолайди.

Масалан мусулмон одам ўз дунёқарашидан туриб қараса, мусулмонлар мавжуд куфр системаси найранглари остида эътиқодларига зид бўлган харакатларга қўшилиб қолишлари мумкин. Улар Исломдан бошқа асосларга қурилган илмоний ёки демократик харакатлар билан бирлашиб, хатто исломни даъво қилишлари хам катта хавф хисобланади. Чунки хозирги мусулмонларга берилаётган хайбат, синов Оллохнинг нусрати  бўлиб, уни қандай тасарруф қилишдан албатта масъулмиз.

Албатта куфр системаси бундан қўрқади. Чунки Исломнинг ривожланиши куфрнинг заифлашиши эвазига рўй беради. Лекин юқоридаги ўзини мусулмон санайдиган чиновникларнинг хавотирини қандай тушуниш мумкин. Улар системанинг ва шу системадан келадиган мол дунёнинг қулларига айланишди. Хатто эътиқодлари ва оталарининг эътиқодларини хам хурмат қилишдан бош тортишди. Дунё матолари кўзларини кўр қилди.

Улар куфрнинг эътиқодий вахимасини хатто тушуна олмайдилар. Тушунмаган холларида улардан моддий манфаатланиш ёки уларни рози қилиш эвазига мансабларини сақлаб қолиш учун иттек елиб югуришади. Шу йўлда ўз биродарлари, хатто ору номуслари бўлган опа сингилларини аямай қамоққа ташлашгача етиб боришди. Энди қамоқда хам улардан рози эмаслигини айтишмоқда. Жусубалиев сингарилар хатто у айтаётган уюшган қувватларни ким ва қандай мақсадларга йўналтира олиши мумкинлиги хақида ўйламайдилар хам. Чунки Афғонистонда АҚШ СССРга қарши Толиблардан қандай фойдаланганини ва хатто 2010 йилдаги Ош воқеаларини Россия ўша вақтдаги Қирғизистонга келаётган заиф коалициялик хукумат ва қирғиз миллатчиларидан фойдаланганиб Бакиевни алмаштириш операциясини нихоясига етказганини билишади. Хозирги хар қандай уюшиб бораётган қувватлар хам ана шу халқаро кучлар манфаатига ва уларнинг билвосита иштироки билан амалга оширилишини яхши билишади.

Муаммо шундаки хатто куч структуралари ходимлари хам, сиёсий ва мафкуравий курашга киришиб олишди. Лекин улар хатто кураш кимлар ўртасида бораётганини ва мохиятлари нимада эканлигини хам билишмайди.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкунки, хавф Жусубалиев айтаётган томонда эмас, балки айнан уларнинг ўзлари томонидан олиб борилаётган беътайин ва мақсадсиз харакатларида. Бу харакатлар мусулмонларни бир неча бўлакларга бўлинишига ва Ливия ёки Суриядаги сингари биродарлар аро урушларга сабаб бўлиши мумкин. Қирғизистон каби давлатлар томонидан олиб борилаётган кураш, мусулмонларнинг Исломга қарши кураши бўлиб, бу худди ўзи ўтирган шохни тескари томондан аралаётган Афандининг ишига ўхшайди. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here