Қирғизистоннинг тақдирий масаласини ҳал қилишда ўзининг ўрни йўқ

506
0

4DAB8FD3-42E2-4C5A-A17C-C26A4D1706DB_w308_r1_cy7_cw94

 

Божхона иттифоқига аъзо бўлиш борасида Қирғизистоннинг “йўл ҳаритасини” Евроосиё иқтисодий комиссияси қирғиз тарафининг розилигини олмай туриб, қабул қилди.

Бу ҳақида Қирғизистон президенти ўтказган “Қирғизистоннинг халқаро иттифоқларга аъзо бўлиш масаласи” бўйича ўтказилган кенгашда Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Жоомарт Оторбаев маълум қилди.

Оторбаевга кўра, Россия федерацияси, Қозоғистон республикаси ва Беларусия республикаси олға сурган божхона иттифоқига аъзо бўлиш ҳақида Қирғизистоннинг “йўл ҳаритаси” Евроосиё иқтисодий комиссияси тарфидан қирғиз тарафнинг розилигини олмай туриб, қабул қилинган.

“Таклиф қилинган “йўл ҳаритаси” Қирғизистоннинг манфаатларига мос келмайди. Бу “йўл ҳаритаси” қирғиз тарафнинг экспертлари қатнашмай туриб муҳокамага қўйилган ва Евроосиё иқтисодий комиссияси тарафидан Қирғизистон хукуматнинг расмий турда розилигини олмай туриб маъқулланган”, деди Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Жоомарт Оторбаев.

Шунингдек, Жоомарт Оторбаев божхона иттифоқига аъзо бўлиш Қирғизистон учун тўғри келмаслигини урғулади.

“Ҳозирги аҳволда “йўл ҳаритаси” Қирғизистонга асло тўғри келмайди, агар у қабул қилинадиган бўлса, ўлкада бир қатор ижтимоий муаммоларни келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас”, дея таъкидлади у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here