Муфтий имомларни ҳуқуқ тартибот органлари ва маҳаллий ҳукумат билан ҳамкорликни кучайтиришга чақирди

346
0

2013-03-27_14-25-46_296302

Қирғизистон муфтийси Раҳматулло Эгамбердиев 17 декабр куни Муфтиёт ва Бутунжаҳон ёшлар ассамблеяси биргаликда ташкиллаштирган малака ошириш курсларида иштирок этаётган маҳаллий имомлар билан учрашди.

Муфтиёт матбуот хизматининг хабар қилишича, муфтий имомларни ҳуқуқ тартибот органлари ва маҳаллий ҳукумат билан ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. Муфтийни таъкидлашича, имомлар ўқувчилар билан тарбиявий учрашувлар ўтказишлик учун мактаб директорлари билан келишиб олишлари зарур. Муфтийнинг фикрича, ўқувчиларга ўз жонига қасд қилишлик қандай оқибатларга олиб келишини тушунтириб бериш керак.

Шунингдек муфтий, имомлар ўз малакаларини доимий равишда ошириб боришлари зарурлигини, белгилаб ўтди. Раҳматулло Эгамбердиев мамлакатда жиноятчилик даражаси пасайганини ва бунда диний идора, имомлар ва даъватчиларнинг ҳам хизматлари борлигини айтиб ўтди.

 Туркистон: Бугунги кунда Қирғизистонда Ислом динининг нуфузи ошиб, жамиятнинг барча қатлами, ҳусусан ёшлар ўртасида Ислом динига бўлган қизиқиш, уни фақат ибодат ва ахлоқдангина иборат эмас, балки ўз тузумига эга бўлган мабда сифатида тушинадиганлар сафи ортиб бормоқда. Бу жараён ҳукуматни ташвишга  солиши аниқ. Шунинг учун ҳам ҳукумат бошлиқлари Ислом динига қарши курашда “сопини ўзидан чиқаришга” ҳаракат қилмоқдалар.

 Бунинг учун энг мақбул йўл, Ислом динини фақатгина ибодат ва ахлоқдан иборат деб тушинадиган ҳамда илмоний жамият билан Исломни мувофиқлаштиришга ҳаракат қиладиган, ҳукумат чизиб берган йўлдан чиқмайдиган имомлардан фойдаланишга уриниши табиий.

Бундай услуб Ўзбекистонда узоқ вақтлардан буён амалга ошириб келинмоқда. Каримов ўзининг 24 йилдан ошган бошқаруви мобайнида Ўзбекистондаги айрим дин уламоларини ўз нағорасига ўйнатиб келмоқда. Бу дин уламолари ва имомлар эса Каримов чиқарган ҳар қандай қарор ёки қонунларни Аллоҳдан келган ҳукмдек, Қуръон ва Ҳадисни таъвил қилиб, бу қонунларга мослаштириб  мусулмонларни адаштиришда ким ўзарга мусобақага киришиб кетишди. Ҳатто ҳижоб арабларнинг миллий кийими, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчиларига намоз ўқиш ҳамда Жума намозига чиқиш фарз эмас, деб фатво бериш даражасигача боришди.

 Каримов билан ҳамкорлик қилишни хоҳламаган ва оҳиратини дунёни арзимас матосига алмаштиришни истамаган жуда кўплаб олимлар эса қамоққа ташланди, таъқибга олинди ёки жисмонан йўқ қилинди.

 Биз Қирғизистондаги дин уламоларини ҳам  ўз оҳиратларини арзимас дунё матосига алмаштирмасликни, ўз иймонларини йўқотмасликни ҳамда Абуд-Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ва дирҳамни мерос қолдирмадилар, лекин улар мана шу илмни мерос қилдилар. Ким уни олган бўлса, етарли улушни олибди”. (Ибн Можа ривояти, Албоний саҳиҳ деган) ҳадисида зикр қилинган уламолардан бўлишларини тилаб қолган бўлар эдик.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here